Джакомо делла Порта (1532-1602) ўзининг устози Винола билан биргаликда Ил-Джезу черкови қурилишида (1575-й.) иштирок этади. Черковнинг бош фасад қисмида жуфт плястрларни қўллаш орқали ташқи кўринишини икки ярусга ажратади. Юқори иккинчи ярус икки ён томонини валюталар билан чегаралаб тепа томонини фронтон билан якунлайди.

Ҳаёти ва Ижоди

Бундан ташқари, делла Порта учун бошқа ме’морларнинг ишини якунлаш вазифаси юклатилган. 1588-1590-йилларда Микеланжелонинг вафотидан сўнг устози Винола билан биргаликда Авлиё Пётр ибодатхонасининг тўхтаб қолган қурилиш ишларини давом эттиради. Айнан Микеланжело лойиҳаси бўйича ибодатхонага энг катта гумбаз ўрнатилиши лозим эди, ме’мор вафотига қадар йирик гумбазнинг барабан қисмини ўрнатишга улгурган эди. Устозининг ишини давом эттириш делла Портага насиб этди ва у бу ишнинг уддасидан чиқди. Рим шаҳридаги энг йирик Авлиё Пётр ибодатхонасининг гумбази ме’мор делла Порта томонидан Микеланжело лойиҳаси асосида янада йириклаштириб, салобатли кўринишда ўрнатди.

Алдобранд вилласининг лойиҳаси

Делла Порта томонидан 1598-1603-йилларда Фраскатидаги Алдобрандини вилласи лойиҳасини ишлаб чиқди. Иншоот бош биноси тоғ ёнбағрига жойлаштирилган бўлиб, асосий кириш жойига икки томондан ярим айланали пандус орқали чиқилади. Ташқи кўринишдан мазкур бино уйғониш даври ме’морчилигидаги иншоотларга ўхшайди. Вилла тоғ қиялигида жойлашган бўлиб, асосий бинонинг баланд қисми мустаҳкам пойдеворга ўрнатилган, кенг терассанинг икки ён томонидан ярим айланали пандус билан якунланган. Бинога учта радиал йўлка орқали бориш мумкин бўлиб, нур шаклини эслатувчи ўрта марказий кириш йўли, худди шу ўқ бўйлаб йўналтирилган йўлак вилланинг асосий олд залидан ўтиб, вилланинг бош биноси фасади тоғ ёнбағри ва хиёбон билан уйғун тарзда йўлак давом этиши режалаштирилган. Шундай қилиб, бутун ансамблнинг композицион маркази сифатида вилла биноси ўзига хос қурилиш тизимига эга бўлиб, мутлақо табиий кўриниш касб этган. Алдобрандини вилласи боғи декоратив ҳайкаллар ва фавворалар, карриатидалар, жимжимадор пилястрлар ва нишалар, антаблемент қисми турли вазалар билан, релеф ва балюстрада (нақшинкор панжара)лар билан безатилган арим айлана шаклидаги сун’ий ғор билан янада қизиқарли тарзда якунланган. Сун’ий ғор устидан каскад шаклида сун’ий шаршара ҳосил қилинган ва сув шиддат билан пастга оқиб туришини та’минлаган.

Манба

•"Умумсан'ат тарихи" Абдуллаев Обиджон Орипович Тошкент-2020