Гиалоплазма (юнунча: ҳялос — шиша ва плазма), асосий модда — ҳайвон ва ўсимлик ҳужайраси ситоплазмасининг ёруғлик микроскопида кўринадиган структурага эга бўлмаган қисми. Электрон микроскопда Гиалоплазманинг ултраструктураси — мембраналари, рибосомалари кўринади. Бу структуралар оралиғида матрикс, баъзан Г. деб аталадиган гомоген ситоплазма бўлади. Гиалоплазманинг бу қисми таркибига оқсиллар, РНК, полисаҳаридлар, липидлар ва б. киради. Электрон микроскоп остида гиалоплазма гомоген ва майда донадор тузилишга эга. Ситоплазманинг физик-химик хусусиятларини ўрганиш гиалоплазманинг мураккаб коллоид система эканлигини тасдиқлайди. Гиалоплазмада турли биополимерлар: оқсил, нуклеин кислота, полисахаридлар ва бошқа моддалар бўлади. Бу система зол (суюқ) ҳолатдан гел ҳолатига ёки аксинча, гел ҳолатдан зол ҳолатга ўтиши мумкин. Электрон микроскопик тадқиқотлар гиалоплазма тартибли жойлашган кўп таркибли система эканлигини кўрсатди. Гиалоплазма тузилмаларсиз модда кўринса ҳам унда фибрилляр, ипсимон оқсил молекулалар ҳосил бўлиши ёки парчаланиши мумкин. Масалан: оқсил тубулинларнинг айрим молекулалари гиалоплазмада ма’лум шароитда найсимон структурага айланиши ёки парчаланиши аниқланган. Гиалоплазмада гликолитик ферментлар, карбонсув метаболизми ферментлари, оқсил ва липид метаболизмининг ферментлари, РНК ва турли ионлар учрайди. Гиалоплазма ҳужайранинг турли тузилмаларини ўзаро боғлайди. Ҳужайра учун зарур бўлган моддаларнниг ҳаммаси, хусусан, аминокислоталар, ёғ кислотлари, нуклеотидлар, карбонсув, турли ионлар, АТФ ҳужайранинг турли тузилмаларига гиалоплазма орқали етказиб берилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

[1]

  1. ↑ Гисталогия. Ибн Сино — 57-58-бет. Қаралди: 12-декабр 2022-йил (2022-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган).