Гианни Версаcе (1946-йил 2-декабр — 1997-йил 15-июн) — либослар ва театр либослари бўйича етук италян дизайнери. У ХХ аср охирларидаги энг истеъдодли дизайнерлардан бири ҳисобланади.

Гианни машҳур Версаcе мода ёрлиғининг асосчисидир. Биринчи бутик 1978-йилда Миланда, Виа делла Спига да очилган ва тезда машҳур бўлиб кетган. Бугунги кунда Версаcе дунёнинг халқаро етакчи Модалар уйларидан биридир.

Биографияси

Дастлабки йиллар

Гианни Версаcе Италиянинг Реггио ди Cалабриа шаҳрида туғилган ва акаси Санто, синглиси Донателла, отаси ва тикувчи онаси — Франcесcа билан ўсиб-улғайган. Унинг опаси Тина 12 ёшида кассаликнинг нотўғри даволаниши натижасида вафот этган.

Гианни ёшлигидан онасига кўйлаклар тикишда керакли қимматбаҳо тошларни топишда ёрдам бера бошлайди. 25 ёшида Миланга модалар дизайнери бўлиб ишлаш учун йўл олади.

Шахсий ҳаёти

Гианни Версаcе 1982-йилда модел Антонио Д'Амиcо ни учратади. Жуфтлик ўртасида 11 йил давом этган алоқалар тузилади ва бу Версаcенинг бевақт ўлимига қадар давом этади. Бу вақт оралиғида Антонио Версаcе компаниясининг спорт йўналиши бўйича дизайнер бўлиб ишлади.

Версаcе ҳамкорини ҳаёти давомида ойига 50 миллион лира ($26 000 атрофида) нафақа билан таъминлаган ва унга ўзининг Италия ва Қўшма Штатлар даги уйида яшаш ҳуқуқини берди. Ҳозир Д’Амиcо ўзининг шахсий компаниясини бошқармоқда.

Вафоти

1997-йил, ёз фаслининг июл тонгида, Оcеан Дриве дан қайтаётган Версаcе Миами Беач, Флорида даги уйи олдида отиб кетилган. У қотилликдан сўнг ўз жонига қасд қилган Андреw Cунанан томонидан ўлдирилган. Полициячиларнинг айтишича, Андреw Cунанан ўз жонига қасд қилишда айнан Версаcенинг отиб ўлдирган қуролдан фойдаланган[1].

Версаcе Италияга, Лаке Cомога дафн этилган.

1997-йил, сентябрда Версаcенинг акаси Санто Версаcе Жорге Сауд билан биргаликда Версаcе ҳолдингни янги бошқарувчилари этиб эълон қилинди. Гианнининг синглиси Донателла Версаcе лойиҳанинг боши ҳисобланар эди. Элтон Жоҳн ўзининг 1997-йилдаги Тҳе Биг Пиcтуре албомини Версаcега бағишлади.

Мукофотлари

  • Версаcе 1993-йил 1-февралда Америcан Фашион Осcар мукофоти билан тақдирланди.
  • Италия Республикаси президенти Франcесcо Cоссига 1986-йил 24-январда унга „Cоммендаторе делла Репубблиcа Италиана“ бадиий безагини топширади.

Манбалар

  1. ↑ „Cунанан: море қуэстионс тҳан ансwерс“. CНН (1997-йил 25-июл). 2013-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 29-июн.

Ҳаволалар