Gibbonlar
Гиббонлар (Ҳйлобатидаэ) — кичик одамсимон маймунлар оиласи. Олдинги оёқлари ҳаддан ташқари узун (ёйилганида 2 м гача). Думи йўқ, кичкина қуймич қадоғи бор. 2 уруғи: асл гиббонлар (Ҳйлобатес)ра 6 тур, нисбатан йирик сиаманг ёки ёпишган бармоқлилар (Сймпҳалангус)ра 1 тур (С. Сйндаcтйлус) киради. Асл гиббонлар эркаги танасининг уз. 40— 64 см, вазни 4—8 кг, сиамангларники — 47—60 см, вазни 9,5—12,5 кг (20 кг гача). Жинсий диморфизм яхши ривожланмаган. Юнги қалин, ранги ҳар хил: кулранг ёки сарғиш-қўнғир тусдан қора ранггача (сидирға тусли гиббонлар ва сиамангда). Асл гиббонлар— Жанубий Хитой, Ҳиндихитой, Суматра, Ява, Калимантан о.ларида; сиаманг эса Суматра о. ва Малакка я. о.да тарқалган. Гиббонлар жуфт ёки 6 тадан, баъ-зан 20—30 тадан бўлиб дарахтларда яшайди, жуда енгил ва тез ҳаракат қилади. Турлари ва жинсига қараб, гиббонларнинг мо'йна ранги то'қ жигаррангдан оч жигарранггача ва қора ва оқ ранг о'ртасидаги ранглар билан фарқ қилади, гарчи бутунлай "оқ" гиббон камдан-кам учрайди. Ўсимликларнинг меваси, барглари, куртаклари, гуллари, ҳашаротлар, қушларнинг тухуми, жўжалари билан озиқланади. Уя қурмайди, шохлардаги қалин. барглар устида ухлайди. Овози, айниқса катта бўғиз халталарига эга бўлган қора гиббонлар ва сиамангда жуда баланд. Бўғозлик дари 210—235 кун. 5— 10 ёшида жинсий вояга етади, 30—35 йил яшайди. Қалпоқчали гиббон (Н. пилеатус), бир хил тусли гиббон (Н. cонcолор), клосс гиббон (Н. Клоссии) Халқаро Қизил китобга киритилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |