Гибралтар (инглизча: Гибралтар جبل طارق бо'либ, у Жабал Тāриқ (ёки Ġабал ал-Ṭāриқ)) — Буюк Британиянинг Пиреней ярим ороли жанубидаги денгизорти ҳудуди, қояли ярим орол ва қумли бўйинни эгаллайди.

Гибралтар
инглизча: Гибралтар
Британиянинг денгизорти ҳудуди
Шиор: "Монтис Инсигниа Cалпе"
("Гибралтар қоясининг нишони")
Мадҳия: "Год Саве тҳе Кинг"
Файл:Унитед Статес Навй Банд - Год Саве тҳе Қуээн.ога
Location of Gibraltar
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Бошқа тиллар • Янито (маҳаллий тил)
• Испан тили (аҳамиятли тил)
Этнохороним(лар) Гибралтарликлар • Янитоликлар
Ҳукумат Маҳаллий вакилликка эга қарам ҳудуд
Чарлес ИИИ
Бен Батерст
Фабиан Пикардо
• Маёр
Кармен Гомес
Стивен Доути
Қонун чиқарувчи ҳокимият Парламент
Суверен давлат (Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия)
• Испаниядан босиб олиниши
1704-йил 4-август
• Буюк Британияга топширилиши
1713-йил 11-апрел
• Миллий кун
1967-йил 10-сентябр
• Европа Иқтисодий
Ҳамжамиятига
а’зо бўлиши
1973-йил 1-январ
• Европа Иттифоқидан
ажралиб чиқиши
2020-йил 31-январ
Майдон
• Бутун
6.8 км2
• Сув (%)
0
Аҳоли
• 2022-йилги рўйхат
32,688 киши
• Зичлик 5,000/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2013-йил рўйхати
• Бутун
£1.64 миллиард
• Жон бошига
£50,941
ЙИМ (номинал) 2024-йил рўйхати
• Бутун
£2.911 миллиард
• Жон бошига
£85,614
ҲДИ (2018) 0.961
верй ҳигҳ · 3 ўрин
Пул бирлиги Фунт стерлинг
Гибралтар фунти (£) (ГИП)
Вақт минтақаси УТC+01:00 (CЕТ)
• Ёз (ДСТ)
УТC+02:00 (CЕСТ)
Автомобил ҳаракати Ўнгга
Телефон префикси +350
ИСО 3166 коди ГИ
Интернет домени .ги

Географик жойлашуви ва табиати

Гибралтар Приней яриморолининг жанубий қисмида жойлашган Буюк Британияга қарашли ерлар ҳисобланади. Қуруқлик орқали шимолда фақат Испания билан чегарадош. Шарқда Ўрта ер денгизи, жануб ва ғарбда Гибралтар бўғози ва Атлантика океани билан туташ. Гибралтар ҳудудлари ҳали ҳам Испания ва Буюк Британия ўртасидаги низоли ерлар ҳисобланади.

Давлат тузилиши ва сиёсий партиялари

Давлат тузуми — конституциявий монархия. Давлат бошлиғи Британия қироли томонидан тайинланадиган губернатор. Сиёсий партиялари: Гибралтар Лейбористлар партияси, Гибралтар Демократик партияси.

Иқтисодиёти ва транспорт коммуникациялари

Гибралтар асосан денгиз портларидан иборат бўлиб, унинг иқтисоди Британия томонидан бериладиган ҳарбий-иқтисодий ёрдами билан белгиланади.

2006-йил ЯИМ миқдори 825 млн. долларни (аҳоли жон бошига — 29,600 доллар) ташкил этган.

Тарихи

Бугунги Гибралтар ҳудудлари 711-йилда араблар томонидан босиб олинган. 1462-йилда Гибралтарни улардан испанлар тортиб олишди. 1704-йилда Гибралтар Буюк Британия томонидан истило қилинади. 1713-йил Утрехт шартномасига кўра, Гибралтар Буюк Британия назоратидаги ерлар деб эълон қилинади. Биринчи ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида бу ҳудудлар Британиянинг ҳарбий денгиз базаси сифатида хизмат қилди.

1967-йил БМТнинг талаби билан ўтказилган референдумларда Гибралтар халқи Испания билан қўшилишдан бош тортди.

Саноати

Хўжалиги Буюк Британиянинг ҳарбий денгиз ва ҳаво базаларига, чет эл туристларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ. Енгил ва озиқ-овқат саноати ва кема таъмирлаш корхоналари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмайди. Импортининг 1/4 озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келади. Гибралтар очиқ порт, кунига 200 кема киради.[1]

Адабиётлар

  • Р. Фармонов. «Дунё мамлакатлари (қисқача маълумотнома»). Тошкент, 2009-йил

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил