Гидатодлар (юнонча: Ҳйдотод, ҳйдотос — сув ва ҳодос — йўл, тешик) — ўсимликлардан сув ва тузларнинг қуюқ томчи ҳолида ажралишига имкон берадиган барг ҳужайралари. Нам иклимда ўсадиган ўсимликлар учун хос. Сув ажратиш гидатодлар орқали пассив (илдиз босими туфайли) ёки эпидерма орқали фаол содир бўлиши мумкин. Гидатодлар, одатда, баргларнинг қирралари ва тишчаларида бўлади. Гидатодлар функсиясини махсус безли тукчалар (трихомалар) бажариши мумкин. Гидатодли ўсимликлар нам тропик ўрмонларда кўп учрайди. Гидатодлар орқали сув ажратиш тупроқ ва ҳаво намлиги юқори бўлганда айниқса жадал боради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил