Гиди Канюк (ибронийча: גידי קאניוק‎ 1993-йил 11-февралда туғилган) – исроиллик профессионал футболчи[1], Исроил Премер-лигасидаги „Ҳапоэл Хайфа“ клубида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Гиди Канюк
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Гиди Канюк
Таваллуд санаси 1993-йил 11-феврал (1993-02-11) (33 ёш)
Таваллуд жойи Рамат Ган, Исроил
Бўйи 1.79 м (5 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ҳапоэл Рамат Ган
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2017 Маccаби Петаҳ Тиква 147 (19)
2017—2019 Пахтакор Тошкент 14 (1)
2018 → Маccаби Тел Авив 5 (1)
2018—2019 → Маccаби Петаҳ Тиква 39 (7)
2019—2020 Ҳапоэл Ҳаифа 28 (4)
2020 Бурирам Унитед 10 (2)
2020—2021 Накҳон Ратчасима 14 (1)
2021—2022 Чонбури 26 (6)
2022—2023 Ҳапоэл Ҳаифа 20 (1)
2023— Ҳапоэл Рамат Ган 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 16-май учун)

Футболчилик фаолияти

Гиди фаолиятининг дастлабки даврларида Исроилнинг Петаҳ Тиква шаҳрининг „Маккаби“ клуби ёшлар жамоасида ўйнаган. 2011—2017-йиллар давомида ушбу клубнинг асосий жамоасида ўйнаб, жами 147 та ўйинда 19 та гол урган. 2017-йилнинг июл ойида у Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ клуби билан шартнома имзолаган[2]. Пахтакор жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. 2018-йилнинг январида Канюк „Пахтакор“ жамоаси томонидан Тел-Авивнинг „Маккаби“ жамоасига олти ойга ижарага берилган[3]. Ёзги трансфер ойнасида „Петах Тиква Маккаби“ жамоасига ижарага берилган. Ижара муддати якунлангач, „Пахтакор“ клуби таркибига қайтган. 2019-йил 2-августда „Пахтакор“ жамоаси билан хайрлашган[4].

2010 ва 2011-йилларда Исроил ёшлар терма жамоасида ўйнаган. Канюк Исроил У18 ёшлар терма жамоаси таркибида 12 та ўйин ўтказиб, битта гол урган, 19 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоаси таркибида эса тўртта ўйинда майдонга тушган.

Шахсий ҳаёти

Канюк Исроилнинг Рамат Ган шаҳрида ашкенази яҳудий оиласида туғилган.

Манбалар

Ҳаволалар