Gidlik
Гид (гид-таржимон) – ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс[1].

Профессионал туристик гид бу- Туркия Маданият ва туризм вазирлиги[2] томонидан белгиланган низомга мувофиқ, вазирлик томонидан тасдиқланиб ма'лум шартлар белгиланган профессионал туристик гид ҳужжатини бериш орқали якка ёки бир гуруҳ туристларга саёҳат олдидан танлаган тилда маданият, туризм, тарих, атроф-муҳит, табиат, ижтимоий ёки шунга о'хшаш қадриятлар ва бойликлар билан таништирувчи ёки туристик агентликлар томонидан ташкиллаштирилган турларнинг агентликнинг ёзма ҳужжатларида та'рифланган ва исте'молчига сотилган турни айни шаклда бошқарган, агентлик номидан бошқарган шахсдир.
Гидликни касб сифатида белгилаган қонун 2012-йил 7-июн куни Туркия Буюк Миллат Мажлиси Бош Ассамблеясида овозга қўйилганидан со'нг 2012-йил 22-июн куни Расмий Газетада эълон қилинганидан кейин кучга кирган эди[3].
Гидлар асосан мустақил бўлиб, кунлик маош учун ишлайди. Гарчи улар мустқаил ишловчи бо'либ ко'ринса-да, улар одатда саёҳат агентликлари томонидан олдиндан белгиланган кунлик иш ҳақи эвазига саёҳат агентлари томонидан олиб келинган туристларга хизмат ко'рсатадилар. Шу билан бирга ма'лум бир музейни таништириш учун ишлайдиган маҳаллий гидлар ҳам бор.
Гидларнинг вазифалари фақат музейлар, ёдгорликлар, саройлар ва бошқа тарихий жойларни ко'рсатишдан иборат эмас. Профессионал туристик гидлари хоҳ мамлакат ҳудудида,хоҳ хорижда ўзлари ҳамроҳ бўлган маҳаллий ёки хорижий сайёҳларга мамлакат саёҳатлари ёки та’тиллари давомида кўп масалаларда ёрдам берадилар ва уларга тўғри ма’лумотларни беришга ҳаракат қиладилар.
Бугунги кунда профессионал гидларнинг жуда катта қисми сайёҳлик агентликлари томонидан жалб қилинган туристлар учун ма'лум вақт оралиг'ида о'з касбларини бажарадилар.
Гид учун муҳим бир элемент кенг тарих билимлари ва сан'ат маданиятига эга бо'лишдир. Қолаверса, гидлар осонлик билан ва ёқимли услубда гапира олиши, керакли ма’лумотларни бергандан сўнг берилган саволларга жавоб бера олиши керак.
Профессионал гид бўлиш учун Маданият ва туризм вазирлиги кўрсатмаси билан вилоятлар маданият ва туризм бошқармалари томонидан о'тказиладиган имтиҳонда маданият, чет тилидан ёзма ва ог'заки суҳбат босқичлардан муваффақиятли ўтиши керак[2].
Дунёда туризм гидлиги
Жаҳондаги ёзма манбаларга ко'ра илк гидлар Миср руҳонийлари бо'лганлиги айтилади.. Бироқ, эрамиздан аввалги ВИИ асрда бошланган Олимпия о'йинлари уюшган саёҳатларнинг бошланиши бо'либ, туристик гидликни ҳам юзага келтирган.

Анадолуда туғилиб ўсган тарихчи ва географ Геродот ўзи ташриф буюрган жойлар ва уларнинг урф-одатлари то'г'рисида ма'лумот берган илк гидлардан бири бўлиб, қайсидир ма’нода маданият туризмининг кашфиётчиси ҳисобланади. Кейинчалик, савдо ва саёҳатларнинг ко'пайиши билан бир қаторда, Анадолу қирг'оқларини зиёрат қилувчилар сони ҳам ортди. Бироқ, бу даврларда гидлик қилганларнинг ма'лумотлари миш-мишлардан иборат бо'лган..О'рта асрларда салиб юришлари билан бир вақтда оммавий саёҳатлар бошланган ва ибтидоий ко'ринишда бо'лса ҳам транспорт, турар жой, хавфсизлик ва гидлик ташкил этилганлиги ко'ринади. Кейинги даврларда саёҳат катта хажарат талаб қилганлиги боис бойлар фойдаланиши мумкин бо'лган завқ ва ҳолат манбаига айланди.
Туризм ва туристик гидлик бугунги кунга ўхшаш сифатга саноат инқилобидан кейингина эга бўлди. 1851 йилда Англияда Томас Кук томонидан уюштирилган бир кунлик поезд саёҳати замонавий туризмнинг бошланиши сифатида қабул қилинади.
ХХ аср бошларида Англияда Лондон минораси ва Виндзор қал'аси саёҳатчилар учун очилди ва ба'зи сайёҳлик агентликлари гидларни ишга олишни бошладилар. Бироқ, минтақавий гидлар тайёрлаш ва ташкил этиш жараёни эса 1930-йиллар давомида бошланган. Туризмнинг ривожланиши ва оммавий туризмнинг бошланиши билан профессионал туристик гид хизматига эҳтиёж пайдо бо'лди.
Туркияда туристик гидлик
Туркиядаги гидликнинг тарихи ХИХ асрнинг охирига бориб тақалади. Гидлик ташкилотлари эллик йилдан ортиқ вақт мобайнида туристик гидлар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифатини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш йўналишларида фаолият юритиб, мамлакат туризмини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изланишларда фаол иштирок этмоқдалар..
1839 йили қайта ташкил этишнинг э’лон қилиниши билан Европа билан та’лим, тасвирий сан’ат ва савдо соҳаларида алоқалар яхшиланди ва Истанбулда истиқомат қилувчи хорижликлар сони ко'пайди. Европада саёҳат соҳасидаги о'згаришлар билан бир қаторда, 1883 йил 5 июнда Париж ва Истанбул о'ртасида "Ориэнт-Эхпресс" поезд қатновининг бошланиши ва Усмонлиларнинг Қрим урушида г'арб кучларини қо'ллаб-қувватлаши г'арбликларнинг мамлакатга уйг'ун бо'лишига ва савдо ва саёҳат мақсадларидаги ташрифларни фаоллашишига сабаб бо'лди.
Бу ривожланиш билан бир қаторда ХИХасрнинг охирида Усмонлилар империясида ко'рина бошлаган гидлик мамлакатни таништириш ва миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан катта аҳамиятга эга бо'лди. Бу касбнинг институционализациялаш ҳаракатларининг илк мисоли 1890 йил 29 октябрдаги 190-сонли Низомдир. Гидликни ма'лум қоидаларга бог'лаган бу низомни амалга ошиириш вазифаси ички ишлар органлари томонидан ижроия қо'миталарига берилди. Низомда касб амалиёти жараёнида яхши ниятга риоя қилиш, турк ва чет тилини тартибли, тўғри билиш даражасини аниқлаш кўзда тутилган эди.
Ноқонуний гидлик
Профессионал туристик йўриқнома ҳужжатисиз туристик гуруҳларга гидлик қилиш ноқонуний гидлик деб аталади ва Туркия қонунчилигига кўра жиноят ҳисобланади. Ноқонуний гидлик фаолияти Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Вилоят маданият ва туризм бошқармаси инспекторлари томонидан Турист гидлар уюшмаси (ТУРЕБ) билан ҳамкорликда назорат қилинади[4][5].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистон республикаси қонуни“.
- ↑ 2,0 2,1 „Професёнел Турист Реҳберлиğи Йöнетмелиğи“. ТУРЕБ. 27 ҳазиран 2013да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22 оcак 2012.
- ↑ „“Турист Реҳберлиğи Меслек Канун Тасарıсı” кабул эдилди“. Тоурисм Тодай. Қаралди: 26 эйлüл 2012.[сайт ишламайди]
- ↑ „Каçак Реҳбер Денетими“. Şанлıурфа Валилиğи İл Кüлтüр ве Туризм Мüдüрлüğü. 21 эким 2012да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 эким 2011.
- ↑ „Анталя’да каçак реҳбер ве аcенте денетими“. Туризм Ҳаберcиси. 25 эйлüл 2011да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 эким 2011.
Ҳаволалар
- ТУРЕБ туристик гидлар уюшмаси 2007-йил 30-апрелда