Gidradenoma
Qiyofa
Гидраденома — тер безларидан ривожланадиган хавфсиз ўсма. Кўпроқ хотин-қизларда учрайди. Қовоқда, бўйинда, кўкракнинг ён ва олд томонида пайдо бўлади. Кичик, баъзан нўхатдек, тухумсимон ёки думалоқ, қизғиш-сариқдан сариқ-қўнғир ранггача, қаттиқроқ бўлади, нормал тери сатҳидан деярли кўтарилмайди, сўрилиб кетмайди, хавфли ўсмага ҳам айланмайди. Жаррохлик йўли билан олиб ташланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |