Gidratlanish
Гидратланиш — кимёвий моддалар (молекула, атом ёки ионлар) нинг сув билан бирикиши. Гидратланишда моддалар сувда эрийди. Тузларнинг гидратланиши кўп учрайдиган ҳодисадир, чунки тузлар ионлардан иборат, ионлар эса каттагина электр майдонига эга бўлгани учун сувнинг қутбли молекулаларини ўзига тортади. Сувда эриган тузнинг айрим ионлари ҳам гидратланган бўлади. Ионлар гидратланганда анчагина иссиқдик ажралиб чиқади. Ионларнинг гидратланиш иссиқлиги эриётган туз кристалининг емирилишига кетган иссиқлик ўрнини бемалол қоплайди, шунинг учун кўп тузлар эриганда иссиқяик ажралиб чиқади. Ионларнинг электркимёвий ҳаракатчанлиги ва туз эритмаларининг бошқа кўп хоссалари ионларнинг гидратланишига боғлиқ. Гидратланиш реаксиялари табиатда кенг тарқалган, ундан лаб. ишида ва техникада, қурилишда кенг фойдаланилади (масалан, сементнинг гидратланиши, сементнинг сув билан кимёвий реаксияга киришиш жараёни, бу реаксия натижасида семент тоши юзага келади). Семент гидратланиш жараёнида сувсиз клинкерли минераллар — калсий силикатлар, калсий алюминатлар ва калсий алюмоферитлар, мос равишда кристалл гидратларга — калсий гидросиликатлар, гидроалюминатлар ва гидроферритларга айланади. Сементнинг гидратланиш тезлиги унинг туйилиш майинлигига, қотиш ҳароратига, сув-семент нисбатига, клинкернинг минералогик ва кимёвий таркибига, қориш учун ишлатиладиган сув таркибидаги қўшимчаларга боғлиқ бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |