Гидравлик пресс — юқори (20100 МПа) босимли суюқлик таъсирида ишлайдиган қурилма. У пуансон, иш суюқлиги (мас, мой), штамп, контейнер ва матрицадан иборат (раем). Гидравлик пресс билан қолиплаш, чўзиш, эгиш, эзиш, текислаш, тешиш ва тўғрилаш амалларини бажариш мумкин. У саноатнинг турли соҳаларида, қурилишда, озиқ-овқат саноатида турли мағизлардан ёғ олиш, ҳўл мевалардан шарбат олиш, пахтани тойлаш, макарон тайёрлаш ва б.да ишлатилади.

Пластмассадан буюмлар тайёрлайдиган гидравлик пресс.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил