Гидразин (диамид), Ҳ2Н-НҲ2 — аммиак (НҲ3) ҳосиласи; рангсиз, ҳаводаги сув буғини ютувчи қўланса ҳидли қуюқ суюқлик. Суюқланиш температураси 2°, қайнаш температураси 113,5°, зичлиги 1,008 к/см3 (20° да). Сувдаги эритмаси асосли хоссага эга. Гидразин ҳаводаги карбонат ангидридни ютади. Кислоталар билан бирикиб, тузлар ҳосил қилади. Гидразин аммиак ёки мочевинани гипохлорит билан оксидлаб олинади. Пластмасса, резина, инсектицид, портловчи моддалар и.ч.да ҳамда қайтарувчи модда сифатида ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил