Gidremiya
Qiyofa
Гидремия (гидро... ва юн. ҳаима — қон) — қоннинг суюлиши, унда сув миқдорининг кўпайиши. Бирор сабабга кўра организмда сув-туз алмашинувининг ўзгариши ёки бузилиши натижасида юзага келади. Организмга суюқлик кўп кирганда қон суюлиши билан бирга у мумий ҳажми ҳам ошади. Компенсатор (кўп қон йўқотганда), патологик (юрак етишмовчилиги, операциядан кейинги ҳолат ва б.) ҳамда физиологик (чақалоқларда кўпроқ кузатилади) турлари тафовут қилинади. Гломеруло-нефрит, нефроз, анурия каби касалликларда, шиш қайтганда, ассит камайганда, шунингдек анемия билан хлорозда бир қадар турғун Г. кузатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |