Гидридлар— кимёвий элементларнинг водород билан ҳосил қилган бирикмалари. Тузсимон, металлсимон, учувчан гидридларга бўлинади.

Тузсимон гидридларга ишқорий ва ишқорий металларнинг гидридлари киради. Бу гидридларда боғланиш ионли бўлиб, водород атоми манфий зарядланади. Тузсимон гидридлар оқ кристалл модда, юқори температурада водород ажратиб суюқланади. Бундай гидридларни олиш учун металлар юқори температурада водород атмосферасида қиздирилади. Кучли қайтарувчи (мас, металларни оксидларидан ёки галогенидларидан қайтариш, пўлат ва қийин суюқданувчан металлар юзасидаги қурумни йўқотишда) ва истиқболли ракета ёнилғиси сифатида қўлланади.

Металлсимон гидридлар кимёвий боғланиши жиҳатдан металларга якин бўлиб, металларнинг кристалл панжарасида водород атомларининг жойланиши натижасида ҳосил бўлади. Металлсимон гидридлар — хром, марганес, темир, мис ва платина гуруҳидаги металларнинг гидридлари тегишли металларни юқори температурада водород атмосферасида қиздириш йўли билан олинади.

Учувчан гидридлар — даврий системанинг ИВ, В, ВИ ва ВИИ гуруҳлари бош гуруҳларидаги элементларнинг гидридларида кимёвий боғ қутбли ёки ковалент бўлади. Уларга СиҲ4, СнҲ4, ПҲ3, АсҲ3, СбҲ3, Ҳ2С, Ҳ2Се, Ҳ2Те ва қуйи борводородлар киради. Шу гуруҳлардаги оғир элементларнинг гидридлари беқарор. Гидридлар органик моддаларни синтез қилишда, кучли қайтарувчи сифатида қўлланади. Техникада юқори вакуум остида водород бириктириш учун ишлатилади (мас, киздирилган металларга сув буғи таъсир эттириш усули). Гидридлар ўзгарувчан валентли металларнинг турли кимёвий реаксияларида катализаторлик вазифасини ўтайди. гидридларнинг термик парчаланиши натижасида баъзи элементлар (мас, кремний, германий) соф ҳолда олинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил