Гидрофоб семент - майин туйилган портландсемент клинкерига гипс ва гидрофоб қўшилмалар (асидол, синтетик ёғли кислоталарнинг қолдиқлари, оксидланган петролатум ва б.) қўшиб ҳосил қилинган гидравлик қовушоқ модда. Семент массасига нисбатан 0,1-0,3% қўшилма қўшилган семент қртганда унинг сиртида юпқа гидрофоб парда ҳосил бўлади. Бу эса сементнинг гигроскоплигини камайтиради, шунинг учун ҳам сементни узоқ муддат сақлашда бузилишига йўл қўймайди. Г. с. сувни деярли ўтказмаслиги, совуққа чидамлилиги билан бошқа сементлардан фарқ қилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил