Гидроглауберит - минерал; натрий ва калсийнинг сувли сулфати. Кимёвий формуласи На10Cа3(СО,)г 6Н2О. Ранги оқ, ипаксимон ялтирайди, сувда эриб кетади. Г. толасимон, игнасимон, баъзан ўргимчак инига ўхшаш шаклларда учрайди. Зичлиги 1,5. Г. туз конларидаги неоген, тўртламчи давр ётқизиқлари гил, алевролитларда глауберит, гипс, астрахонит ва тенардит билан биргаликда учрайди. Г. дунёда биринчи марта Қорақалпоғистондаги Қушқанатов конида топилган. Кораумбет ва Борсакелмаснинг тузли кўллари ётқизиқларида ҳам учрайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил