Gidrokombinezon
Гидрокомбинезон, ғаввослик либоси — ғаввосни совқотиш ва шикастланишдан сақлайдиган кийим-бош. Сув ўтказмайдиган ("қуруқ") ва сув ўтказадиган ("ҳўл") Г.лар бўлади. Сув ўтказмайдиган Г. резиналанган газламадан тикилади. Г. шлеми (бош кийими), куйлаги, шими, этиги ва қўлқоплари яхлит ёки алоҳида-алоҳида қилиб тайёрланиши мумкин. Г. шлемига ғаввослик аппаратидан келадиган нафас олиш найчаси бириктирилади. Сув ўтказадиган Г. ғовак резинадан тайёрланади; у ғаввос баданига ёпишиб туради. Унда шлем билан кўйлак бирга, шим билан пайпоқ бирга тикилади.
ГИДРОКОН,гидравлик кон — қазилма бойликлар (мас, кўмир)ни қазиш, ташиш ва ер сиртига чиқариш ишлари сув оқими энергияси ҳисобига бажариладиган шахта. Г.да сув манбаи шахтага окиб келадиган ер ости сувлари ҳисобланади. Кўмир юқори (5— 10 Мя/м2) босимли сув оқими таъсирида увалатилади ёки олдин механик тарзда увалатилиб, кейин сув оқимида ювиб туширилади. Сувни конга марказдан қочма насослар қувурлар орқали ҳайдаб беради. Забойда увалатиб туширилган кўмир сув оқими таъсирида металл новларда гидрокутаргич камерасига боради, ундан юқорига чиқарилади ва бойитиш фабрикасига юборилади. Бу ерда кўмир аралашмалардан тозаланади (бойитилади), сувсизлантирилади ва қуритилади. Г.да техник-иқтисодий кўрсаткичлар "қуруқ" шахталардагидан юқори бўлади (яна қ. Гидромеханизация).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |