Gidrokortizon
Гидрокортизон ёки кортизол – одам, маймун ва итларнинг буйрак усти бези пўстлоқ қаватида холестешидан ҳосил бўладиган стероид гормон. Организмдан асосан сийдик билан ажралади. Глюкокортикоид таъсирга эга – жигарда глюкоза ҳосил бўлишини ва унинг қондаги миқдорини оширади. Гидрокортизон жигарда оқсил ва рибонуклеин кислота синтезини барқарорлаштиради, кўпгина бошқа тўқималар (масалан, лимфа, мускул тўқимаси, бириктирувчи тўқима) да эса бу жараённи тормозлайди. Гидрокортизон ажралишини адренокортикотроп гормон иштирокида гипофиз тартибга солиб туради. Организм учун нохуш ҳолат ёки бирор касаллик рўй берганда (масалан, стресс, адаптацион синдром) гидрокортизон ҳосил бўлиши жадаллашади. Гидрокортизон ва унинг препаратлари ҳамда сунъий ҳосилалари – преднизолон, триамсинолон ва бошқа тиббиёт амалиётида турли касалликларни даволашда ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |