Gidroksidlar
Гидроксидлар — металларнинг умумий формуласи Ме(ОҲ)п бўлган (бу ерда п —металлнинг оксидланиш даражаси) анорганик бирикмалари. Асослик ва амфотерлик хоссаларига эга бўлиши мумкин. Ишқорий, ишқорий-ер металлар ва Те(1) Гидроксидлари ишқорлар дейилади. Эритманинг муҳитига қараб ҳам кислота, ҳам асос хоссасига эга бўлган. Гидроксидлар: Зн(ОҲ)2, Бе(ОҲ)2, Га(ОҲ)3, Ал(ОҲ)3, Сн(ОҲ)2, Пб(ОҲ)2 ва б. амфотер Гидроксидлар дейилади. Улар кислоталар таъсирида тузлар, кучли асослар таъсирида эса гидроксокомплекслар ҳосил қилади. Масалан, рух гидроксиди кислота билан ҳам, асос билан ҳам реаксияга киришади.
Гидроксидлари (ЛиОҲ дан ташқари) қиздирилганда суюқланади, бошқа Гидроксидлар эса, жумладан ЛиОҲ ҳам парчаланади, масалан, Cу(ОҲ)2 -" CуО+Ҳ2О.
Гидроксидлар металл оксидларини сув билан бириктириб олинади. Баъзи элемент оксидлари сувда эримаганлиги сабабли уларнинг Гидроксидларини олиш учун туаларига ишқор таъсир эттирилади. Деярли ҳамма элементларнинг Гидроксидлари аниқланган. Уларнинг баъзилари табиатда минераллар (масалан, гидраргиллит Ал(ОҲ)3, брусит Мг(ОҲ)2) ҳолида учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |