Гидроксил гуруҳ, гидроксил — сув қоддиғи, ОН, бир валентли радикал; аксари кимёвий бирикмалар молекуласининг таркибига киради ва уларнинг баъзи хоссаларини белгилаб беради. Мас, сув (Н—ОН), асос (На— ОН), кислородли анорганик кислоталар, барча органик кислоталар, спирт ва б. таркибида Г.г. бор. Сувда яхши эрийдиган асослар (ишқорлар) сувли эритмаларда диссоциацияланиб, бир нечта ОН ионларини ҳосил қилади, ишқорларнинг тавсифли хоссалари ҳам шундан келиб чиқади. Г.г.ни бошқа гуруҳларга алмаштириш йўли билан жуда кўп янги кимёвий бирикмалар олиш мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил