Гидроксиламин, НҲ2ОҲ -рангсиз кристаллар. Мол. м. 33,0298, ромбик панжарали, 32"да эрийди, зичлиги 1335 кг/м3 (10° да). Гидроксиламин иссиқлик таъсирига чидамсиз, гигроскопик модда, қиздирилганда (100° дан ю кори да) портлаши мумкин. Парчаланганда аммиак, азот ва сув ҳосил қилади. Сув, метанол ва этанол билан турли нисбатда аралашади, лекин эфир ва бензолдя эримайди. Гидроксиламин кислотали муҳитдаги сувли эритмада барқарор бўлиб, кимёвий реаксияларга оксидловчи сифатида ҳам, қайтарувчи сифатида ҳам кириша олади. Мас, темирни уч валентли бирикмаларидан икки валентли, мисни икки валентли бирикмаларидан бир валентли ва плутонийни тўрт валентли бирикмаларидан уч валентли бирикмаларигача қайтара олади. Ҳаво кислороди гидроксиламинни секин НО2 ва Н2О2 га оксидлайди.

Суюқ ҳолдаги гидроксиламин фаол оксидловчилар билан алангаланиб шиддатли, бром, калий хромат, кумуш нитрат ва б. билан суст реаксия га киришади. Гидроксиламин таркибидаги азот ва кислород атомларида бўлинмаган электрон жуфтлари борлиги сабабли мустаҳкам (барқарор) комплекслар ҳосил қилади. Унинг платина ва никел билан ҳосил қилган комплекслари 100° га чидамли кам гигроскопик моддалардир.

Гидроксиламин кучли кислоталар билан гидроксил-аммоний катиони тутувчи тузлар ҳосил қилади, булардан хлорид НҲ,ОҲC1, сулфат (НҲ3ОҲ)2СО4 ва перхлорат НҲ3ОҲC1О4 лар аҳамиятлидир. Гидроксиламин молекуласидаги водород атомлари турли анорганик ва органик крлдиқларга алмаштирилиши мумкин. Натижада гидроксиламинсулфонатлар, гипонитритлар, гипонитратлар олиш мумкин бўлади. Саноатда гидроксиламин платина катализатори иштирокида НО ни водород билан қайтариб ёки нитрат кислотани палладий иштирокида гидрирлаб олинади. Гидроксиламин ва унинг тузлари оксимлар, гидроксим кислоталари ва баъзи б. моддаларни синтез қилишда қўлланади. Гидроксиламин сулфати рангли фотова кинотасмада очилтиргич (проявител) сифатида ишлатилади. Гидроксиламин перхлорати эса ракета қаттиқ ёқилғиси учун оксидловчидир. Гидроксиламин ва унинг тузлари заҳарли.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил