Гидролокатор (гидро... ва лот. лоcо —жойлаштираман) —сув остидаги обектларнинг вазиятини товуш сигналлари ёрдамида аниқлайдиган гидроакустик стансия (асбоб). Г. ёрдамида сув остидаги обект (мас, чўккан кема)гача бўлган масофа, қия узоқлик бўйича сувга ботиш чуқурлиги, вертикал текислик бўйича обект томонга йўналиш бурчаги аниқланади. Г.нинг ишлаш тарзи қуйидагича: генератор ишлаб чиқарадиган электр кучланишлар импулси "қабул қилиш —узатиш" узибулагичи орқали электракустик вибраторга боради. Вибратор акустик импулсларни муайян бурчак остида ёки ҳамма йўналишларда сувга тарқатади. Объектга тегиб қайтган импулсли сигналлар махсус асбоблар (рекордер, радиокарнай, телефон, электроннурли трубка) да қайд қилинади ва ишлов берилади ҳамда тегишли кўрсаткичлар аниқланади.

Г. обектни қидириш усулига кўра, одимли қидириш, секторли қидириш ва доиравий кузатув хилларига бўлинади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил