Gidrometriya
Гидрометрия (гидро... ва метрия) —гидрология фанининг ўлчов қисми. Сув объектларининг гидрологик режими элементлари, сув сатҳи, сув сарфи, сувнинг оқиш тезлиги, лойқалиги, кимёвий таркиби, ҳарорати, музланиш ҳодисалари, сув юзасининг нишаблиги ва б. ўлчаш, кузатиш усуллари ва асбобларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни бевосита амалга ошириш ишлари билан шуғулланади.
Қайси сув тури ўрганилишига қараб, гидрометрия атмосфера сувлари гидрометрияси —гидрометеорология, ер усти сувлари гидрометрияси — амалий океанография ва дарё гидрометриясига, ер ости сувлари гидрометриясига ҳамда суғориш тизимларидан фойдаланиш жараёнида ривожланган гидрометриянинг муҳим соҳаси — амалий гидрометрияга бўлинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |