Gidromexanika
Гидромеханика (гидро... ва механика) —механика бўлими; суюқпик ва газсимон муҳитларнинг мувозанати ва ҳаракатини, шунингдек суюқликнинг унга ботирилган ёки суюклиқда ҳаракатланаётган жисм билан ўзаро таъсири қонуниятларини ўрганади; гидродинамика ва гидростатиката бўлинади. гидромеханика амалиёт билан узвий боғланган ҳолда ривожланди. Дастлабки гидротехник қурилмалар (каналлар, қудуқлар) ва сузиб юрувчи воситалар (сол, қайиқлар) қадимдан маълум. Нисбатан мураккаб бўлган аэро ва гидромеханик қурилмалар (эшкак, елкан, рул, насос)нинг ихтиро қилиниши ҳам узоқ ўтмишга бориб тақалади. Денгизда сузиш, ҳарбий ишларнинг ривожланиши механика асосларининг , хусусан гидромеханиканинг пайдо бўлишига асос бўлди. Муҳит (сув, ҳаво) билан унда ҳаракатланаётган ёки тинч турган жисм орасидаги таъсирлар гидромеханиканинг асосий масалалари ҳисобланади. Архимед кашф қилган қонун ва суюқликлар мувозанати назарияси поршенли насослар яратишга асос бўлди. Леонардо да Винчи жисмларнинг суюклик ва газлардаги ҳаракатни ўрганди, қушларнинг учишини кузатиб, муҳит қаршилиги мавжудлигини кашф қилди. Б. Паскал суюқликларда босим тарқалиш қонунларини кашф қилди. И. Нютон суюқликларда ички ишқаланиш қонунларини таҳлил қилиб берди. Бу эса суюқликларнинг жисм юзасига ишқаланиши натижасида ҳосил бўладиган қаршилик кучларини ҳисоблашга асос бўлди. Бу динамиканинг асосий қонунлари ва тенгламаларини белгилаб берди. Л. Эйлер ва Д. Бернулли назарий гидродинамиканинг асосларини яратдилар. Ж. Лагранж ва О. Коши, Г. Кирхгоф, Г. Гелмголъс, Н. Е. Жуковский, асарларида идеал суюқликларда ҳаракатланаётган жисмларнинг суйрилигини аниқлашнинг аналитик усуллари ишлаб чиқилди; бу усуллар суюқликларнинг турли шаклдаги каналларда ҳаракатланишига, қаттиқ жисмларнинг суюқлик ва газларда ҳаракатланишига тегишли кўпгина масалаларни ечишда тадбиқ қилинди. Қовушоқ суюқликлар ҳаракатини ўрганиш гидравлика, гидротехника ва машинасозликнинг (ишқаланувчи юзаларни мойлаш) ривожланишига асос бўлди. Замонавий гидромеханика кўпгина бўлимлардан иборат бўлиб, бошқа фанлар, хусусан математика, физика, кимё билан узвий боғланган (яна қ. Гидроаэромеханика).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |