Gidromonitor
Гидромонитор (гидро... ва монитор) —катта босимли сув оқими ҳосил қиладиган ва уни зарур жойга йўналтирадиган аппарат. Конларда кўмир ва тоғ жинсларини емириш ва ташиш учун; қишлоқ хўжалигида лавлаги, картошка ва б.ни лойдан тозалаш учун ишлатилади. Катта босимли сув Г. стволидан отилиб чиққан пайтда тескари куч пайдо бўлмаслиги учун қувурдан келадиган юқори босимли сув икки ёнга баробар ажралиб, сўнгра яна бирлашадиган қувурлар ёрдамида Г.га берилади. Г. вазифасига кўра, очиқ жойларда, ер остида ишлатиладиган ва махсус; иш тарзига қараб, ўядиган ва ювадиган хилларга; вужудга келтирадиган босими бўйича юқори босимли ва паст босимли аппаратларга бўлинади. Г.лар қўл ёрдамида ва узокдан бошқариладиган гидравлик узатмали қилиб ишлаб чиқарилади. Узокдан бошқариладиган ўзиюрар Г. айниқса кенг қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |