МассЧалленге - олимлари гидропоника тушунчасига бошқачароқ та'риф берган. Гидропоника - бу о'симликларни сувда ва озуқавий эритмаларда о'стирадиган бог'дорчилик амалиётидир деб та'риф беради. Чунки, о'симликни шунчаки ҳавода о'стирадиган бо'лса бу мутлоқо бошқа тушунча билан номланади. Шунинг учун гидропоника усулида сувдан ва бошқа эритмалардан фойдаланилиб о'симлик етиштирилади.

Гидропоника (пичан) (сомонда)

Гидропоника (қадимги юнонча: ὕδωρ [гидро] — сув ва πόνος [понос] — меҳнат, ишлаш) —ўсимликни тупроқсиз, сунъий муҳитда ўстириш. Гидропониканинг бир неча усули бор. Ўсимликни майда шағал ёки қумда ўстириш усули кўпроқ қўлланади. Шағал ёки қум солиш учун чуқ. 25—30 см, эни 80 см ва уз. 240 см ли ясси охур тайёрланади, ичига озиқ моддалар аралаштирилган сув келиб туриши учун тешикли қувурчалар ўрнатилади. Қувурчаларнинг тешиклари беркилиб қолмаслиги учун усти сим тўр билан қопланади. Охур шагал ёки тоза қум билан тўлдирилади. Уруғ кумга экилади. Кейин йилнинг фаслига, ўсимликнинг ёши ва хилига, эритманинг хусусиятига қараб кунига 1—5 марта озиқ аралашмаси берилади. Аралашмани бериш 30—50 дақиқа давом этади. Аралашма консентрацияси вақт-вақти билан текширилиб, янгилаб турилади. Шағал ва қум бир неча йилгача алмаштирилмайди. Гидропоника усулида, асосан, сабзавот, гул, резавор мева, чорва моллари ва паррандалар учун сервитамин кўкатлар ўстирилади. Бу йўл билан йилига 4—5 марта ҳосил олиш мумкин. Озиқ аралашмасида ўсимлик учун зарур ҳамма моддалар (азот, фосфор, калий, калсий, магний, олтингугурт, темир, марганес, бор, мис, рух, молибден, кобалт ва б.) бўлиши шарт. Уларнинг нисбати йилнинг фаслига, ўсимлик хили ва ёшига қараб ўзгартириб турилади.

Галерея

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил