Gidroslyudalar
Гидрослюдалар —қатлам структурали алюмосиликатлар гуруҳининг слюдасимон минераллари. Таркибида қўшимча сув ва оксоний (Н3О|+) бўлиши мумкин. Гидрослюдалар турли слюдалартит каолин, монтмориллонит, вермикулит ва хлоритларга босқичли ўтишидаги оралиқ маҳсулотидир. Гидрослюдаларнинг энг кўп тарқалганлари: гидромусковит (иллит), ректорит, глауконит, гидробионит. Қиздирилганда гидрослюдаларнинг ҳажми анча кенгаяди. Гидрослюдаларнинг аксарияти гранит, пегматит ва б. тоғ жинслардаги слюдали минералларнинг нураши ва ўзгаришидан вужудга келади. Шунингдек, гидрослюдалар алюмосиликатли денгиз чўкиндиларининг диагенез натижасида парчаланишидан ҳам ҳосил бўлади. Камдан-кам гидрослюдалар паст ҳароратли гидротермал ҳосилаларида ёндош жинслардаги рудали томирларнинг ўзгаришидан пайдо бўлади. Гидрослюдалар адсорбент, минерал ўғит сифатида ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |