Гидростат (гидро... ва юн. статос — қўзғалмас) —сув остида тадқиқотлар олиб бориш ва сув ости ишларини бажариш учун мўлжалланган аппарат. Г. алюминиймагний қотишмалари, шиша-пластика ва б. материаллардан шар ёки силиндр шаклида ясаладиган камера. Сув остини кузатиш қурилмалари, ҳавони регенерациялаш тизими, ёритқичлар, илмий тадқиқот асбоблари, кино-фотоаппаратлар, электр узатишли линиялари, кабел алоқалари билан жиҳозланади. У сим арқон (трос) билан кемадан сув остига туширилади. Камера ичида 1—3 оператор ишлайди. Г.ни 300 м гача сув остига тушириш мумкин (яна қ. Батискаф).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил