Гидросулфатлар, бисулфатлар — сулфат кислота (Ҳ2СО4) нинг нордон тузлари, мас, НаҲСО4. Фақат ишқорий металларнинг Г.и маълум. Улар қуйи температураларда тегишли сулфатларни сулфат кислота билан ўзаро таъсир эттириб олинади: К2СО4+Ҳ2СО4=2КҲСО4. Калий ва натрий Г. қиздирилганда таркибидаги сувини йўқотиб пиросулфатларга айланади: гКНвО^^ЗзО^НрТ. Пиросулфатлар суюқланиш температурасидан юқори температурагача қиздирилганда сулфатлар ҳамда сулфат ангидридга ажралади: К2С2О7->К2СО4+СО3Т Бундан куйдирилган, кислоталарда эримайдиган алюминий, хром ва темир оксидларини эрувчан ҳолатга ўтказишда, уларни Г. (ёки пиросулфатлар) билан бирга юқори температурада суюқлантириб сулфатлар олишда фойдаланилади: А12О3+3К2С2О7=А12(СО4)3+3К2СО4.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил