Гидроциклон (гидро... ва юн. cиклон —айланувчи) —массалари бир-биридан фарқ қиладиган минерал доначаларни сув муҳитида ажратадиган аппарат. Г.нинг классификатор, сепаратор ва қуюлтиргич каби хиллари бор. Классификатор минерал доначаларни йириклиги бўйича ажратади, сепаратор минерал суспензия ҳолатдаги фойдали қазилмаларни бойитади, қуюлтиргич доначалардан сувни ажратади. Тузилиши оддийлиги туфайли Г. саноатда кенг ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил