Гидрохория (гидро... ва юн. чорео — тарқаламан) — диаспоралар (уруғ, спора ва б.)нинг сув орқали тарқалиши. Г. тасодифий ёки доимий бўлиши мумкин. Тасодифий Г. диаспораларнинг сувда оқиб бораётган предметлар ёки сув оқими билан тарқалишидир. Доимий Г. диаспораларнинг морфологик тузилиши ва биологик хусусиятлари (сувда ивимаслик, ўзида ҳаво сакловчи паренхима ёки ҳаволи бўшликлар бўлиши) билан боғлиқ. Доимий Г. денгиз сохдлида ўсадиган ўсимликлар (мас, кокос ва сейшел палмалари) ва чучук сув ўсимликлари (мас, ғиччак, сувранг) учун хос. Г. турнинг тарқалишига, яъни янги ареални эгаллашига имкон беради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил