Гифомицеталар (Ҳйпҳомйcеталес, Монилиалес) — тубан замбуруғлар (Деутеромйcетес) тартиби. 650 туркуми, 10 мингдан ортиқ тури бор. Г.нинг мицелийси кўп ҳужайрали. Жинссиз йўл билан (конидиялар орқали) кўпаяди. Г. орасида тупроқда яшайдиган сапрофитлар, шунингдек, ўсимликларда касаллик туғдирадиган паразитлар ҳам бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил