Гигафлоп — суперкомпютер (тезкор компютер)нинг иш тезлигини белгиловчи кўрсаткич. 1 Г.= 109 аиал/с, яъни суперкомпютер 1 сек.да 1 млрд. арифметик ва мантиқий амалларни бажаради. Яқин келажакда бу кўрсаткич бир неча терафлоп (тфлоп) га тенг бўлади. 1 Тфлоп = 1012амал/с, яъни компютер 1 сек.да бир неча триллион амал бажариши мумкин. Иш унумдорлиги 1 терафлоп бўлган суперкомпютер, тахминан 10 млн. шахсий компютер ишини бажаради (қаранг Компютер).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил