Gigantizm
Гигантизм (юнонча „гигас“, „гигантос“ — улкан), улканлик, дарозлик — одам бўйининг ҳаддан ташқари баланд бўлиши, патологик ўсиш ҳисобланади. Гипофизда ўсиш гормонининг кўп ишлаб чиқарилиши сабаб бўлади. Гигантизм кўпроқ эркакларда, ўсмирлик даврида учрайди. Бўйи 1,75 м дан баланд кишилар новча, 2 м дан баландлари дароз ҳисобланади (Акромегалия). Гигантизмни баланд бўйлилик билан адаштирмаслик лозим. Гигантизмнинг евнухоид хилида бармоқлар, қўл-оёқ панжалари катта бўлади, лекин иккиламчи жинсий белгилар ва жинсий аъзолар яхши ривожланмайди. Баъзан тананинг фақат айрим аъзолар, катта ёки узун бўлади, бу қисман гигантизм дейилади. Гигант одамлар ҳамиша соғлом бўлавермайди, улар бош оғриғи, дармонсизлик, тез чарчаш, қўл-оёқлар оғришидан шикоят қилишади. Мускуллари олдинига бақувват бўлиши мумкин, кейинчалик эса кучсизланиб қолади. Хотира, руҳий фаолият ҳамда жинсий функсияларнинг бузилиши, шунингдек гормонал ўзгаришлар (қалқонсимон без, меъда ости бези, жинсий безларда) кузатилади. Уларнинг бўй-басти мутаносиб бўлмайди, оёқ-қўли, айниқса оёғи узун бўлади, боши бироз кичик кўринади. Агар бола тенгқурларидан анча баланд бўлса, шифокорга мурожаат қилиб, тегишли маслаҳатлар олиш лозим. Гормонал текширишлар ўтказиш, руҳий тестлар касалликка тоғри ташхис қўйишга ёрдам беради. Гормонал препаратлар, нур билан даволаш кўпинча яхши фойда беради[1][2] .
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Гигантизм“ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Г-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |