Gigantopiteklar

Гигантопитеклар (Гигантопитҳе-cус) — қирилиб битган юксак приматлар уруғи. Г.нинг суяк қолдиқлари (пастки ва юқори катта озиқ, тишлари)ни биринчи марта 1935-йил Жанубий Хитойда эрта плейстон қатламларида Голландия олими Кенгсвалд топган. Бу топилма кайназойнинг тўртламчи даврига мансуб. 1959-йилда Хитой олимлари Пей Вен Чжун ва Ли ҳам Гуанси вилоятидаги ғорлардан Гигантопитекларнинг учта бутун пастки жағлари ва жуда кўп тишларини топишган. Г.нинг приматлар туркумидаги систематик ўрни тўлиқ аниқланмаган, баъзи белгиларига кура гигантопитеклар понгидларга, бошқа белгилари билан гоминидларга яқин. Баъзи олимларнинг фикрича, гигантопитеклар икки оёқда ерда юрадиган маймунлар бўлган, аммо танасининг кескин йириклашуви туфайли гоминидлардан четлашган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |