Гиги & Нате – 2022-йилда Девид Ҳудгинс ссенарийси асосида режиссёр Ниcк Ҳамм томонидан суратга олинган, америкалик ўсмирлар ҳақидаги драма филми. Филмда ногиронларга ёрдам кўрсатиш мақсадида уларни маймунларни билан до'стлаштирадиган ташкилотнинг фаолиятига асосланган[2]. Филм Америка Қўшма Штатларда 2022-йил 2-сентябрда Роадсиде Аттраcтионс томонидан тақдим этилган.

Гиги & Нате
Файл:Гиги ва Нате.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Ниcк Ҳамм
Продюсер(лар) Рене Бессон
Пиэрс Темпест
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Давид Ҳудгинс
Ролларда
Бастакор(лар) Паул Леонард-Морган
Оператор(лар) Эллиот Давис
Монтажёр(лар) Áлех Родрíгуэз
Студия Темпо Продуcтионс
Фреэ Турн Энтертаинмент
Дистрибютор Роадсиде Аттраcтионс
Премера
санаси
Давомийлик 114 дақиқа
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Даромад $2.3 миллион[1]

Сюжети

Нате Гибсон Шимолий Каролина штатидаги Ҳаппй Дайс номли хаёлий шаҳридаги ёзги уйида, Мустақиллик куни муносабати билан ўз оиласининг дам олиш кечаси чоғида кўлга шўнғиганидан кўп ўтмай йиқилиб тушади. Уни шошилинч равишда маҳаллий касалхонага олиб боришди ва унинг аҳволи шунчалик ёмон эканидан, онаси Cлаире фарзандини Теннесси штатининг Нашвилле шаҳридаги касалхонага самолёт билан олиб кетишни талаб қилади.

У ерда шифокорлар Натега менингит ташхисини қўйишди ва оила аъзоларига унинг аҳволи оғир эканлигини айтишди. Унинг мияси шишиб, бу эса унинг нутқидаги доимий тутилишларига сабаб бўлади. Катта опаси Катй қатъий равишда укасининг ўлишга йўл қўймаслигини айтади.

Тўрт йил ўтиб, ҳали ҳам Нашвилледа яшаётган Нате тирик қолди, аммо фалаж бўлган эди. У чуқур тушкунликка тушиб, ўзини ўлдирмоқчи бўлади. Cлаире ҳайвонларни, хизмат ҳайвонлари қилиб тайёрлайдиган Cебус ташкилотига мурожаат қилади. Улар Нетега Гиги исмли капучин маймунни ҳиссий қўллаб-қувватловчи ҳайвон сифатида беришади. У Калифорния ҳайвонот боғидан қутқариб олинади.

Гиги Гибсонларникида тезда янги яшаш жойини қабул қилади, лекин у билан жисмоний мулоқот қилиш учун узоқ вақт кетади. Катй коллеждан қайтиб келади ва буни қабул қилмайди. Оилавий ит – Банжо, Гиганинг ортидан қувиб, уйни бутунлай тартибсиз ҳолга келтиради.

Нате, Cлаире ва отаси Дан у ва Гиги ҳақида баҳслашаётганини эшитиб қолади, шунинг учун уни қайтариб беришлари мумкинлигини айтади. Натега қарайдиганларни ҳайратда қолдириб, Гиги Натега реабилитация машқларида ёрдам бера бошлайди.

Гиги Натега шаҳарга экскурсияларда ҳамроҳлик қила бошлаганда, ҳайвон ҳуқуқлари бўйича маҳаллий фаоллар маҳаллий озиқ-овқат дўконида Гиги ва Натени биргаликда видеотасвирга олади. Кейин у яна менингит билан оғриган кунида танишган ёш аёл Лори билан учрашади. У иккаласини ҳам коллеждаги ичкилик базмига таклиф қилади ва унинг Инстаграмда катта кузатувчилари борлиги сабабли, у ерда олинган видео оммага эълон қилинади.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун америкаликлар гуруҳи (АФАП) Гибсонлар уйи олдида норозилик намойишини ўтказиб, капучин маймунларнинг хизмат ҳайвонига айланишини ноқонуний эканлигини таъкидлашади. Нате приматлар учун гапирганига қарамай, суд қарори АФАП 2-1 фойдасига чиқади ва уни Гиги дан воз кечишга мажбур қилади.

Натенинг онаси Гиганинг қафасини ташлаб юборганида, унинг бувиси Шимолий Каролина капучинларга хизмат ҳайвонлари сифатида рухсат бериши ҳақидаги мақолани топади. Шундай қилиб, оила қайтиб келишни танлайди. Бир йил ўтгач, уларнинг янги уйидаги Мустақиллик куни барбекю пайтида Нате Гиги хизмат ҳайвони бўлиш имконини берадиган коллежга тўлиқ қабул қилинганини айтади.

Ролларда

  • Чарлиэ Роwе – Нате Гибсон ролида
  • Марсия Гай Ҳарден – Cлаире, Натенинг онаси ролида
  • Жосепҳине Лангфорд – Катй, Натенинг опаси ролида
  • Ҳаннаҳ Аллигоод – Аннабелле, Натенинг синглиси ролида
  • Жим Белуши – Дан, Натеннинг отаси
  • Диане Ладд – Натеннинг бувиси ролида
  • Зоэ Cоллетти – Лори ролида
  • Оллй Шолотан – Бенжи Бетц ролида

Суратга олиниши

Гиги & Нате учун асосий суратга олиш ишлари 2021-йил 29-мартда Лос-Анжелесда бошланди. 2021-йил май ойида суратга олиш ишлари Шимолий Каролинада ҳам бўлгани ва Марcиа Гай Ҳарден, Чарлиэ Роwе, Жосепҳине Лангфорд, Зоэ Cоллетти, Ҳаннаҳ Аллигоод, Жим Белуши ва Диане Ладд рол ўйнаши ҳақида хабар берилган эди[3]. Суратга олиш ишлари 2021-йил 29-майда якунланди[4]. Филм 2022-йил 2-сентябрда чиқарилган.

Қабул қилиниши

Даромади

Филм Ҳонк фор Жесус, Саве Ёур Соул билан ҳамкорликда чиқарилган ва ўзининг очилиш кунларида 1184 та театрдан 990,279 доллар ва тўрт кунлик Меҳнат куни доирасида жами 1,3 миллион доллар ишлаб топган. Томошабинларнинг 65 фоизи аёллар, 67 фоизи 35 ёшдан ошган ва 64 фоизи оқ танлилар эди[5].

Танқидий қабул

Роттен Томатоэс сайтида берилган 31 та баҳога кўра филм 5,5/10 рейтингга лойиқ кўрилган. Веб-сайт танқидчиларининг умумий фикри шундай: „Гиги ва Натенинг яхши ниятларини тан олмаслик мумкин эмас, лекин бу масхарабоз драманинг қўпол ижросини ҳам эътиборсиз қолдириш мумкин эмас“[6]. Метаcритиc филмига етти танқидчиларнинг фикрига асосланиб, „аралаш ёки ўртача шарҳлар“ ни кўрсатувчи 100 баллдан 45 балл билан баҳолади[7]. ПостТрак томонидан сўралган томошабинлар филмга 81% умумий ижобий балл беришди, 60% эса уни албатта тавсия этишларини айтишди.

Манбалар

  1. ↑ „Гиги & Нате (2022)“. Тҳе Нумберс. Қаралди: 2022-йил 16-ноябр.
  2. ↑ Каромо, Чеге „Гиги анд Нате'с сторй: А реал лифе унусуал паиринг детаилед“ (2022-йил 21-июл). Қаралди: 2022-йил 16-ноябр.
  3. ↑ Флеминг, Мике Жр. „Ҳеартwарминг Драма 'Эволутион' Гец Ундерwай Wитҳ Марcиа Гай Ҳарден, Жим Белуши“. Деадлине Ҳоллйwоод (2021-йил 13-май). Қаралди: 2021-йил 13-май.
  4. ↑ „Филм анд ТВ Прожеcц Гоинг Инто Продуcтион – Эволутион“. Вариэтй Инсигҳт. 2021-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-март.
  5. ↑ Голдсмитҳ, Жилл.. „'Жаwс' Такес А Бите Оут Оф 'Ҳонк Фор Жесус', 'Гиги & Нате' – Спеcиалтй Бох Оффиcе“. Деадлине Ҳоллйwоод (2022-йил 4-сентябр). Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  6. ↑ „Гиги & Нате (2022)“. Роттен Томатоэс. Фанданго. Қаралди: 2022-йил 16-ноябр.
  7. ↑ „Гиги & Нате Ревиэwс“. Метаcритиc. Ред Вентурес. Қаралди: 2022-йил 16-ноябр.

Ҳаволалар