Гиглиола Cинқуэтти (италянча талаффузи: [дʒиʎˈʎɔːла тʃиŋˈкwетти]; туғилганида берилган исми — Гилиола Cинқуэтти; 1947-йил 20-декабр) — италиялик хонанда, қўшиқ муаллифи ва телебошловчи[1][2].

Гиглиола Cинқуэтти
Cinquetti 1966-yilda
Cинқуэтти 1966-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди Гиглиола Cинқуэтти
1947-йил 20-декабр (1947-12-20) (78 ёш)
Келиб чиқиши яккахон хонанда
Касби
  • хонанда
  • қўшиқнавис
  • телебошловчи
Фаолият йиллари 1963-йилдан ҳозиргача
Турмуш ўртоғи
Луcиано Теодори (турм. 1979)

Ҳаёти ва карераси

Гиглиола Cинқуэтти Италиянинг Верона шаҳрида, бадавлат оилада дунёга келган. У 9 ёшидан 13 ёшигача фортепиано чалишни ўрганган, ушбу чолғудан сабоқлар олган ҳамда мусиқа назарияси бўйича имтиҳонлар топширган. У рассомлик ва тасвирий санъатни жуда яхши кўради.

16 ёшида у 1964-йилги Санремо Мусиc Фестивалда дебют қилиб, Нон ҳо л’этà („Мен ҳали ёшман“) қўшиғини ижро этган ҳолда ғолиб бўлган. Қўшиқ мусиқаси Марио Панзери томонидан басталанган, сўзлари эса Ниcола Салернога тегишли эди. Ушбу ғалаба хонандага 1964-йилда Копенгагенда бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танловида худди шу таронани ижро этган ҳолда Италия шарафини ҳимоя қилиш имконини берди ва у мазкур танловда мамлакат тарихидаги илк ғалабани қўлга киритди. Cинқуэтти 16 ёш-у 92 кунлигида танловнинг ўша даврдаги энг ёш ғолибига айланган. Бу кўрсаткич фақатгина 1986-йилда 13 ёшли Сандра Ким томонидан янгиланган[3].

Халқаро миқёсда улкан муваффақият қозонган ушбу тарона Буюк Британия сингллар хит-парадида нақд 17 ҳафта давомида ўз ўрнини сақлаб қолган ва 1964-йил якунларига кўра мамлакатда энг кўп сотилган сингллар рўйхатида 88-ўринни эгаллаган. Бу италян тилидаги асарлар учун ўша даврда жуда кам кузатиладиган ноёб ҳодиса эди[4][5]. Ушбу тарона уч миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва 1964-йилнинг август ойида платинавий диск мукофоти билан тақдирланган[6]. 1966-йилда у „Дио, cоме ти амо“ („Худо, сени қандай севаман“) қўшиғини ижро этган ва бу асар ҳам халқаро миқёсда катта муваффақият қозонган.

Хонанданинг яна бир таронаси — 1973-йилда оммага тақдим этилган „Алле порте дел соле“ композицияси илк бор эълон қилинганидан икки йил ўтиб, Ал Мартино томонидан ҳам инглиз тилида („То тҳе Доор оф тҳе Сун“ номи билан), ҳам италян тилида қайта куйланган. Мазкур инглизча версия Биллбоард Ҳот 100 хит-парадида 17-ўрингача кўтарилган. Cинқуэтти ижросидаги инглизча версия 1974-йилнинг август ойида „CБС Реcордс“ овоз ёзиш студияси томонидан алоҳида сингл сифатида оммага тақдим этилган. Синглнинг Б томонига эса қўшиқнинг 1973-йилда ёзилган асл италянча талқини жойлаштирилган.

Чинқуэтти 1974-йилда Бригҳтонда бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танловига қайтди ва унда яна бир бор Италия шарафини ҳимоя қилди. У танловда Сì" („Ҳа“) номли таронани ижро этиб, 18 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. Мазкур қўшиқнинг мусиқаси ва матни Марио Панзери, Даниэле Паcе, Лорензо Пилат ҳамда Cаррадо Cонти томонидан ёзилган эди. Танловда эса 24 балл тўплаган Швециянинг „АББА“ гуруҳи ўзининг „Wатерлоо“ ҳити билан ғолибликни қўлга киритди. Италиянинг РАИ миллий телерадиокомпанияси хонанданинг чиқишини жонли эфирда кўрсатишни тақиқлаб қўйди. Бунга мазкур тадбир мамлакатда бир ойдан кейин — май ойида бўлиб ўтиши белгиланган ажралишлар бўйича умумхалқ референдуми тарғибот-ташвиқот ишлари қисман тўғри келиб қолгани сабаб бўлган[7]. РАИ қўшиқ номи ва матнида „Сì“ (Ҳа) сўзининг тинимсиз такрорланиши сайловчиларга яширин таъсир (сублиминал хабар) ўтказиши ҳамда референдумда Италия халқини „Ҳа“ деб овоз беришга ундовчи тарғибот тури сифатида баҳоланишидан хавфсираб, таронани сензурага учратди[8]. Натижада, қўшиқ бир ойдан ортиқ вақт давомида Италия давлат телерадиокомпанияларининг аксариятида эфирга узатилмади. Кейинчалик Чинқуэтти ушбу қўшиқни инглиз („Го (Бефоре Ёу Бреак Мй Ҳеарт)“), франсуз („Луи“), немис („Жа“) ва испан („Сí“) тилларида ҳам ёзди. Қўшиқнинг инглизча версияси 1974-йилнинг июн ойида Буюк Британия сингллар хит-парадида 8-ўрингача кўтарилди[4][9][10].

У Салернодаги санъат мактабини тамомлаган, шунингдек, ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака сертификатига эга бўлди. 1979-йилда хонанда Луcиано Теодори билан оила қурди. Уларнинг Гиованни ва Cостантино исмли икки фарзанди бор. Шунингдек, Чинқуэттининг Росабианcа исмли опаси (синглиси) ҳамда Луиги анд Сара исмли ота-онаси бор.

1990-йилларда Чинқуэтти профессионал журналистика ва телебошловчилик фаолиятини бошлади. У бошқа лойиҳалар қаторида, „РАИ Интернатионал“ телеканалида эфирга узатиладиган „Италиа Раи“ ижтимоий-сиёсий кўрсатувига ҳам бошловчилик қилди. Кейинчалик у 1991-йилда бўлиб ўтган Эуровисион қўшиқ танловида Тото Cутугно билан биргаликда бошловчилик қилди. Cутугно ўтган йили Загребда ғалаба қозониб, ушбу тадбирни Италияга олиб келган эди. Бу ғалаба мамлакат учун Чинқуэттининг 26 йил олдинги муваффақиятидан кейинги илк ғалабаси эди.

2008-йилда Чинқуэтти Италия ва бутун дунёда кўрсатган юксак хизматлари ҳамда профессионал фаолияти учун махсус мукофот билан тақдирланди. 2014-йилда эса хонанданинг автобиографик китоби нашр этилди.

2022-йилда Туринда бўлиб ўтган танловнинг финал босқичида Чинқуэтти яна Эуровисион саҳнасига қайтди ва овоз бериш жараёнидаги танаффус пайтида ўзининг машҳур „Нон ҳо л’этà“ таронасини ижро этди.

Санремо мусиқа фестивалидаги иштироки

Гиглиола Cинқуэтти ўз фаолияти давомида нуфузли Санремо мусиқа фестивалида жами ўн икки маротаба иштирок этган. Хонанданинг фестивалдаги чиқишлари қуйидагилардан иборат:

Дискографияси

Студиявий албомлари

  • Гиглиола Cинқуэтти (1964)
  • Ла роса нера (1967)
  • Гиглиола пер и пиù пиccини (1967)
  • Л’ораге (1969)
  • Ил трено делл’аморе (1969)
  • Cантандо cон гли амиcи (1971)
  • … Э ио ле cанто cосì (1972)
  • Фидèлемент вотре… (1972)
  • Су э гиù пер ле монтагне (1972)
  • Стасера балло лисcио (1973)
  • Бонжоур Парис (1974)
  • Ауф дер Страссе дер Сонне (1974)
  • Го (Бефоре Ёу Бреак Мй Ҳеарт) (1974)
  • Гиглиола э ла банда (1975)
  • Пенсиэри ди донна (1978)
  • Ил портобалло (1982)
  • Туттинторно (1991)
  • Гиоване веcчио cуоре (1995)
  • И суccесси (1999)
  • 20.12 (2016)

Хит-парадларда ўрин олган сингллари

Йил Сингл Хит-парадлардаги энг юқори ўринлари
ИТ
[11]
БЕ (ФЛА)
[12]
БЕ (WА)
[13]
ФРА
[14]
ГЕР
[15]
ИРЕ
[16]
ЖАП НЛ
[17]
НОР
[18]
ҚУЭ
[19]
СА
[20]
СПА
[21]
УК
[22]
1964 "Нон ҳо л'этà" 1 1 1 1 3 4 — 2 3 — 4 — 17
"Но тенго эдад пара амарте" (фақат Испанияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 1] — — — — — — — — — — — 1 —
"Ил примо баcио че дарò" 11 16 27 — — — — — — — — — —
"Эл пример бесо" (фақат Испанияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 2] — — — — — — — — — — — 4 —
"Оҳ wарум" (фақат Германияда чиқарилган) — — — — 31 — — — — — — — —
1965 "Ҳо бисогно ди ведерти" 7 — — — — — — — — — — — —
1966 "Дио cоме ти амо" 5 — — — — — — — — — — 5 —
1967 "Ла роса нера" 5 — — — — — — — — — — — —
1968 "Сера" 9 — — — — — — — — — — — —
"Гиусеппе ин Пеннсйлваниа" 17 — — — — — — — — — — — —
"Қуэлли эрано гиорни" 6 — — — — — — — — — — — —
1969 "Ла пиоггиа" 2 — 7 5 — — 6 — — — — — —
"Л’ораге"[уппер-алпҳа 3] — — 7 4 — — — — — — — — —
"Ил трено делл’аморе" 25 — — — — — — — — — — — —
"Ҳелло Надине" — — — — — — — — — — — — —
"Ла пиоггиа" (Японча версияси; фақат Японияда чиқарилган) — — — — — — 61 — — — — — —
"Ла ллувиа" (фақат Испанияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 4] — — — — — — — — — — — 24 —
"Cоме уна фоглиа" (фақат Японияда чиқарилган) — — — — — — 94 — — — — — —
1970 "Романтиcо блуэс" 14 — — — — — — — — — — — —
"Волано ле рондини" — — — — — — 14 — — — — — —
1971 "Ла домениcа андандо алла месса" 25 — — — — — — — — — — — —
"Ле батеау-моуче" (фақат Канада ва Франсияда чиқарилган) — — 48 78 — — — — — — — — —
"Росе нел буио" 9 — — — — — 32 — — — — — —
"Амарти э пои морире" 18 — — — — — — — — — — — —
"Қуи cомандо ио" 13 — — — — — — — — — — — —
1972 "Гира л’аморе" 10 — — — — — 90 — — — — — —
"Ун cоин де терре, ун оливиэр" (фақат Франсияда чиқарилган) — — — 37 — — — — — — — — —
1973 "Эл доминго ендо а миса" (фақат Испанияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 5] — — — — — — — — — — — 19 —
"Танго делле cапинере" 15 — — — — — — — — — — — —
"Ла спагнола" 20 — — — — — — — — — — — —
1974 "Алле порте дел соле" 1 — 49 — — — — — — — — — —
"Дерниèре ҳистоире, премиэр амоур" (фақат Франсия ва Белгияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 6] — — 49 — — — — — — — — — —
"Си" 17 30 6 — 13 — — — — — — — —
"Луи" (фақат Франсия ва Белгияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 7] — — 6 — — — — — — — — — —
"А лас пуэрто дел cиэло" (фақат Испанияда чиқарилган)[уппер-алпҳа 8] — — — — — — — — — — — 15 —
"Го (Бефоре Ёу Бреак Мй Ҳеарт)"[уппер-алпҳа 9] — — — — — 6 — — — — — — 8
"Жа" (фақат Германия чиқарилган)[уппер-алпҳа 10] — — — — 45 — — — — — — — —
"Тҳе Доор оф тҳе Сун"[уппер-алпҳа 11] — — — — — — — — — — 6 — —
1976 "Ла примавера" (фақат Франсия ва Португалияда чиқарилган) — — 17 60 — — — — — — — — —
"Cоммент фаит-элле, дис-мои?" б/w „Ла Жоcонде“ (фақат Канадада чиқарилган) — — — — — — — — — 10
8
— — —
1985 "Чиамало аморе" 14 — — — — — — — — — — — —
1986 "Уна донна дистанте" 48 — — — — — — — — — — — —
"—" белгиси хит-парадга кирмаган ёки ушбу мамлакатда сотувга чиқарилмаган албомни англатади.

Филмографияси

Филмлар

Йил Филм номи Рол Изоҳлар
1964 Cанзони, булли э пупе Ўзи Cамео кўриниши
1965 008: Операзионе ритмо Гиглиола
Қуэсти паззи, паззи италиани
1966 Блоcкҳеад Ангелина
Дио, cоме ти амо! Гиглиола де Франcесcо
1968 Ил профессор Матуса э и суои ҳиппиэс Ўзи Cамео кўриниши
2001 Тҳе Книгҳц оф тҳе Қуэст Бош роҳиба

Телевидение

Йил Номи Рол Изоҳлар
1965 Cиао Италиа Хонанда Телевисион филм
1966 Ио, Гиглиола Ўзи/ижрочи Махсус сон
1968 Ле миэ пригиони Занзе Мини-сериал (4 қисм)
Аддио гиовинезза! Дорина Телевисион филм
1972 Ил бивио Лалла Мини-сериал (2 қисм)
1977 Л’амиcо делла нотте Ўзи/бошловчи Мусиқий дастур
1981–1982 Линеа верде Ўзи/ҳаммуаллиф-бошловчи Сайёҳлик дастури (1-фасл)
1981, 1986 Cастроcаро Мусиc Фестивал Ўзи/бошловчи Ҳар йилги мусиқий фестивал
1987 Уноматтина Ўзи/мухбир Ток-шоу (2-фасл)
1988–1989 Виа Телауда 66 Ўзи/доимий меҳмон Кўнгилочар шоу
1991 Эуровисион Сонг Cонтест Ўзи/бошловчи Ҳар йилги мусиқий фестивал
1991–1992 Феста ди cомплеанно Кўнгилочар шоу
1995 Наполи прима э допо Махсус сон
1999–2002 Cоммессе Cлара Массими Бош рол (12 қисм)
2011 Аттенти а қуэи дуэ — Ла сфида Ўзи/ҳакам Кўнгилочар шоу (2-фасл)
2012 Тале э қуале шоw Ўзи/иштирокчи Иқтидорлар шоуси (2-фасл)
2022 Эуровисион Сонг Cонтест Ўзи/хонанда (1964-йилги ғолиб қўшиғини ижро этмоқда) Ҳар йилги мусиқий фестивал
2025 Ора о маи пиù Ўзи/мураббий Иқтидорлар шоуси (3-фасл)

Манбалар

  1. ↑ Cасарини, Энриcо „Гиглиола Cинқуэтти: «Ла миа вита спериcолата э ил бисогно ди нормалит໓ (ит). ТВ Сорриси э Cанзони (2021-йил 31-июл). Қаралди: 2021-йил 18-август.
  2. ↑ Блиссмер, Роберт Ҳ.. Wҳо'с Wҳо ин Италй, 1988. Бернан Ассоc, Аугуст 1988 — 454-бет. ИСБН 978-88-85246-08-9. 
  3. ↑ ЎCоннор, Жоҳн Кеннедй. Тҳе Эуровисион Сонг Cонтест — Тҳе Оффиcиал Cелебратион. Cарлтон Боокс, 2015. ИСБН 978-1-78097-638-9. Пагес 32-33
  4. ↑ 4,0 4,1 Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес & Албумс, 19тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2006 — 107-бет. ИСБН 1-904994-10-5. 
  5. ↑ „Тҳе 100 Бест-Селлинг Синглес оф 1964 (ин тҳе УК)“. Сихтиэсcитй.нет. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
  6. ↑ Мурреллс, Жосепҳ. Тҳе Боок оф Голден Дисcс, 2нд, Лондон, УК: Барриэ анд Женкинс Лтд, 1978 — 173-бет. ИСБН 0-214-20512-6. 
  7. ↑ ЎCоннор, Жоҳн Кеннедй. Тҳе Эуровисион Сонг Cонтест — Тҳе Оффиcиал Ҳисторй. Cарлтон Боокс, УК. 2007 ИСБН 978-1-84442-994-3
  8. ↑ „Wебмастер'с Cоунтдоwн“. Кеитҳм.утвинтернет.иэ. 2012-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-ноябр.
  9. ↑ „Гиглиола Cинқуэтти“. 2007-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-октябр.
  10. ↑ Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес, 15тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2002 — 145-бет. ИСБН 0-85112-187-Х. 
  11. ↑ Спинетоли, Жоҳн Жосепҳ. Артисти ин Cлассифиcа: И Синголи: 1960–1999. Милано: Мусиcа э дисчи, 2000
  12. ↑ „ултратоп.бе – УЛТРАТОП БЕЛГИАН CҲАРТС“. ултратоп.бе. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  13. ↑ „ултратоп.бе – УЛТРАТОП БЕЛГИАН CҲАРТС“. ултратоп.бе. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  14. ↑ „ИнфоДисc : Лес Тубес де чақуэ Артисте cомменçант пар C“. инфодисc.фр. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  15. ↑ „Суче – Оффизиэлле Деуцче Чарц“. оффизиэллечарц.де. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  16. ↑ „Тҳе Ириш Чарц – Алл тҳере ис то кноw“. иришчарц.иэ. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  17. ↑ „Дутч Чарц – дутччарц.нл“. дутччарц.нл. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  18. ↑ „норwегианчарц.cом – Норwегиан чарц портал“. норwегианчарц.cом. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  19. ↑ „Cомпилатион дес суccèс пар ордре алпҳабéтиқуэ д'интерпрèтес (чансонс франcопҳонес)“. банқ.қc.cа 441–442. Қаралди: 2021-йил 4-июл.
  20. ↑ „Соутҳ Африcан Роcк Лисц Wебсите – СА Чарц 1969 – 1989 Аcц (C)“. роcк.cо.за. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  21. ↑ Салаверри, Фернандо. Сóло éхитос: аñо а аñо, 1959–2002, 1ст (эс), Спаин: Фундаcиóн Аутор-СГАЭ, Септембер 2005. ИСБН 84-8048-639-2. 
  22. ↑ „ГИГЛИОЛА CИНҚУЭТТИ | фулл Оффиcиал Чарт Ҳисторй | Оффиcиал Чарц Cомпанй“. оффиcиалчарц.cом. Қаралди: 2021-йил 5-июл.


Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "уппер-алпҳа", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="уппер-алпҳа"/> таг wас фоунд