Гигрофиллар (гигро... ва ... фил) — сернам шароитда яшашга мослашган қуруқлик организмлари. Г., одатда, ботқоқлашган майдонлар, нам ўрмонлар, дарё ўзанлари сув ҳавзаларининг қирғоқлари ва сернам тупроқларда (ёмғир чувалчанглари ва б.) ёки чириётган дарахтларда (ҳашаротлар, кўпоёқлилар) яшайди. Сернам жойларда ўсадиган ўсимликлар гигрофитлар деб аталади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил