Гигрома (гигро... юн. ота — тўпланиш) — бўғим олди ёки синовиал халтача (пайни қопловчи парда)ларда суюқлик тўпланиши; бундай халтачалар аксари тирсак ва тизза бўғимлари атрофида пайлар епишадиган жойнинг устида бўлади. Г. сурункали кечадиган бурсит ёки тендовагинит асорати ҳисобланиб, қўл ёки оёқнинг доимо урилиб ёки ишқаланиб турадиган қисмларида пайдо бўлади. Г. шарсимон шаклда бўлиб, астасекин катталаша боради, баъзан товуқ тухумидек келади. Вақтида даволанмаса йиринглаши ёки ёрилиши мумкин. Г.нинг сўрилиб кетишига қаратилган доридармонлар ва физиотерапевтик муолажалар буюрилади, булар ёрдам бермаса, жарроҳлик усули билан олиб ташланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил