Гигростат (гигро... ва ...стат) — иш камерасида ҳавонинг зарур нисбий намлигини сунъий ҳосил қилиш ва уни узоқ вақт сақлаб туриш учун мўлжалланган қурилма. Иши ҳавони намлагич ва қуритгич камералари орқали мажбурий айлантириш (сиркуляциялаш) га асосланган. Гигрометрлар, радиозондлар ва б.ни текширишда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил