Гилберт муаммолари — немис математиги Давид Гилберт уртага ташлаган 23 муаммо. Улар математиканинг турли соҳалари (сонлар назарияси, тўпламлар назарияси, функсиялар назарияси, топология ва бошқалар)га доир.

Г. м.нинг баъзилари:

1. Қуввати саноқли тўплам қувватидан катта, лекин континуум қувватидан кичик тўплам мавжудми?

2. Арифметика аксиомалари системасининг зиддияциз эканлигини чекли сондаги дедуктив фикр юритиш, яъни умумий қоидалардан мантиқан хусусий қоидалар чиқариш йўли билан исбот қилиш мумкинми?

3. Иккита тенгдош тетраэдр тенг бўлаклардан тузилган бўла оладими?

4. а — алгебраик сон ва р — алгебраик иррационал сон бўлганда ар кўринишидаги сон транссендент (алгебраик бўлмаган) сон бўла оладими?

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил