Gilkorlik
Гилкорлик — ҳунармандлик тури; махсус қоришмалар тайёрлаш ва унинг ёрдамида тош (мармар, ҳарсанг ва б.), ғишт териш, ўйма, бўяма нақш ишлаш санъати; шу соҳа билан шуғулланадиган уста гилкор деб аталади. Гилкор усталар қурилиш иши, қоришма тайёрлаш, суваш, нақш ишлаш бўйича ихтисослашади. Қоришма (таркиби унутилган) девор юзасига суртилиб, сўнг шу юзага нақш ўйиб ишланади ва бўялади. Бу меъморий безак ганч ўймакорлиги ва наққошлигига яқин (қаранг Ганчкорлик, Наққошлик). Энг ривожланган даври 10— ХИИ асрларга тўғри келади. Афросиёб (Х аср), Термиз шоҳларининг сарой ҳаробалари (11 — ХИИ асрлар), Ўзгандаги Шимолий мақбара (ХИИ аср), темурийлар даврида яратилган меъморий ёдгорликлар ва б. да ганчкори ясси бўртма тасвирлар, нақшлар маҳорат билан ишланган, ганчни ўйиб ажойиб нақшли панжаралар ясалган. Г. Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитой, Япония ва б. Шарқ мамлакатларида ривожланган, хилма-хил услуб ва анъаналари вужудга келган.
Гилкор усталар энг яхши анъаналарни ўзлаштирган ҳолда уларни замон талабларига мослаб ижодий ривожлантирмоқда.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |