Гиллиан Феррари (талаффузи: Жиллиан Феррари; 1980-йил 23-июнда Онтарио штатининг Торнхилл шаҳрида туғилган) — канадалик хоккейчи. 2006-йилда Брамптон спорт шон-шараф залига киритилган. Онаси Wалесда, отаси эса Италияда туғилган.

Гиллиан Феррари
Туғилган жойи 1980-йил 23-июн (1980-06-23) (46 ёш)
Тҳорнҳилл, Онтарио, Канада
Бўйи 5 фт 8 ин (173 cм)
Оғирлиги 154 лб (70 кг; 11 ст 0 лб)
Позицияси Ҳимоя
Майдондаги жойлашган ўрни Ўнг
НWҲЛ
WWҲЛ
Брамптон Тҳундер (2004-05)
Cалгарй Овал Х-Треме (2007-09)
Миллий жамоа  Канада
Жамоалардаги фаолият 2000—ҳозиргача
Медаллари ва ютуқлари
Kanada bayrogʻi Канада вакили
Олимпиада ўйинлари
Олтин 2006 Турин Турнир
ИИҲФ Жаҳон аёллар чемпионати
Олтин 2004 Канада Турнир
Олтин 2007 Канада Турнир
Кумуш 2008 Хитой Турнир
Кумуш 2009 Финландия Турнир

Фаолияти

Болалигида ота-онаси уни хоккейга қатнаштирмоқчи бўлишган аммо Жамоатчилик маркази уни фигурали учиш билан шуғулланишини талаб қилган[1]. 1986-йилда Жустине Блаиней қизларга ўғил болалар хоккейида ўйнашга рухсат берувчи суд ишида ғалаба қозонганидан кейин бир йил хоккей ўйнай олди[2].

Брамптон Тҳундер

Феррари 2004—2005-йилги мавсумда Миллий аёллар хоккей лигасининг (НWҲЛ) Брамптон Тҳундер билан ўйнашни бошлаган. НWҲЛдаги 79 та ўйиндаги статистикаси 10 та гол, 36 та голли узатма ва 76 та пеналтидан иборат. 2004—2005-йилги мавсумда 34 ўйинда учта гол урди ва 22 голга ассистентлик қилди.

Эссо Натионалс

Феррари бир неча бор Эссо аёллар миллий мусобақаларида қатнашган. 2000 ва 2004-йилларда Онтарио жамоасида ўйнади ва Миллий мусобақада олтин медални қўлга киритишди. 2005-йилда Феррари Брамптон Тҳундер билан ўйнади ва Тҳундер билан Онтарио жамоаси таркибида Эссо аёллар миллий мусобақасида қатнашди. Cалгарй Овал Х-Треме 2007-йилги WWҲЛ совринини қўлга киритди. 2009-йилда Феррари Cалгарй билан Cларcсон кубоги ярим финалига қадар борди.

Канада ҳоккейи

У 17 ёшгача бўлган Онтарио жамоасида ва Канаданинг 22 ёшгача бўлган жамоаларида ўйнаган. Шунингдек, 2002- ва 2005-йилларда олтин медал ва 2003-йилда учта Тўрт миллат кубоги чемпионатида битта кумуш медални қўлга киритди. Гиллиан, шунингдек, уч карра ЭССО миллий чемпиони бўлган.

Феррари 2002- ва 2006-йиллардаги Қишки Олимпия ўйинларида Канада аёллар жамоасида ҳимояда ўйнаган[3]. Хоккей бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам Канада билан иккита олтин медални қўлга киритди[3]. Феррари 2010-йилда Ванcоуверда (Британия Колумбияси) бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинлари олдидан Канада жамоаси рўйхатидан жой олган ўйинчилардан бири бўлди[4].

МcГилл Мартлец

2010-йил 18-сентябрда Феррари Мартлец билан дебют йилида CИСдаги илк голини урди[5]. 2011—2012-йилги МcГилл Мартлец аёллар хоккейи мавсумида сардор этиб тайинланди.

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе ҳумоур анд ҳумилитй оф Гиллиан Феррари | Ҳер Ҳоcкей“. Ҳерҳоcкей.wордпресс.cом. Қаралди: 15-октабр 2012-йил.
  2. ↑ „У оф Т Сcарбороугҳ Алумна то Деливер Инаугурал "Перспеcтивес он Леадершип" Леcтуре“. Wебаппс.уцc.уторонто.cа (29-январ 2007-йил). 2012-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-октабр 2012-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 „МЙ ТЕАМ CАНАДА - Гиллиан Феррари“. Ҳоcкей Cанада. Қаралди: 29-январ 2010-йил.
  4. ↑ Спенcер, Донна. „Феррари нудгед офф Олймпиc теам бй сcоринг дефендерс“. Тҳе Cанадиан Пресс (22-декабр 2009-йил). 2010-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-август.
  5. ↑ „Чаннелс | МcГилл Университй Неwс анд Эвенц - МcГилл Университй“. Мcгилл.cа (11-октабр 2012-йил). Қаралди: 15-октабр 2012-йил.