Гиллис Эмануэл Графстром (1893-йил 7-июн – 1938-йил 14-апрел) шведсиялик, фигурали учиш бўйича спортчи бўлган. Швеция давлатининг Стокголм шаҳрида дунёга келган. Кетма-кет уч марта эркаклар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада, Олимпия олтин медалини (1920, 1924, 1928) қўлга киритган. Шунингдек, учта Жаҳон чемпионатида (1922, 1924, 1929)[1] ва 1932-йилда худди шундай мусобақада Олимпия кумуш медалини қўлга киритган. У ва Эддиэ Эаган ҳам ёзги ҳам қишки Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган ягона спортчилар ҳисобланишган. Графстром Ёзги ва Қишки Олимпия ўйинларида қатнашган кам сонли спортчилардан бири[2]. У Олимпиа чемпионлари ичида энг ёши катта фигурали учувчиси ҳисобланади.

Гиллис Графстром

Гиллис Графстром 1924-йил
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Гиллис Эмануэл Графстрöм
Таваллуди 7-июн 1893-йил
Стокголм, Швеция
Вафоти 14-апрел 1938-йил(1938-04-14)
(44 ёшда)
Поцдам, Германия

Биографияси

1914-йилда Графстром Биринчи жаҳон урушидан олдин, сўнгги Жаҳон Чемпионатида қатнашган[3]. Урушдан сўнг, Графстром кетма-кет уч марта (1920, 1924 ва 1928) Олимпиадада олтин медални ва 1932-йилги Қишки Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган[4].

Унинг Антверпдаги биринчи Олимпиадасида конкиларидан бири синиб қиолган ва у янгисини сотиб олиш учун шаҳарга бориши керак бўлган. Афсуски, ўзи учун қулай бўлган конкилар топа олмаган. Шунга қарамасдан, бу мусобақада ютиб чиққан. 2022-йилги Олимпия ўйинлари ҳолатига кўра, у фигурали учиш бўйича яккалик эркаклар баҳсида учта олтин медални қўлга киритган конкичи бўлиб қолмоқда.

1932-йилги Лаке-Плаcиддаги сўнгги Олимпиадасида у муз устида сураткаш билан тўқнашиб кетган ва шунда ҳам иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган. Кейинчалик, норвегиялик Сонжа Ҳениэга мураббийлик қилган[5].

Графстром 1938-йилда Германиянинг Поцдам шаҳрида 44 ёшида қонининг заҳарланишидан вафот этган[6]. Бугунги кунда, Поцдамда унинг номига қўйилган кўча мавжуд. 1976-йилда Бутунжаҳон фигурали учиш шон-шуҳрат залида унинг номи эътироф этилган[7]. Бундан ташқари, Графстром 1929-йилда �М2�Свенска Дагбладет�М3� олтин медалини қўлга киритган(Свен Уттерстром билан биргаликда).

Ўринлар

Мусобақалар 1912-йил 1913-йил 1914-йил 1915-йил 1916-йил 1917-йил 1918-йил 1919-йил 1920 1921-йил 1922-йил 1923-йил 1924-йил 1925-йил 1926-йил 1927-йил 1928-йил 1929-йил 1930-йил 1931-йил 1932-йил
Ёзги Олимпия ўйинлари 1
Қишки Олимпия ўйинлари 1 1 2
Жаҳон чемпионатлари 7 1 1 1
Скандинавия чемпионати 1
Швеция чемпионати 2 1 1 1

Манбалар

  1. ↑ „Гиллис Графстрöм“. Олймпедиа. Қаралди: 2021-йил 13-август.
  2. ↑ Галл, Жонниэ. „Wҳўс cомпетед ин тҳе суммер анд wинтер Олймпиcс?“. ГриндТВ (2013-йил 18-декабр). 2014-йил 22-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 18-феврал.
  3. ↑ Ҳинес, Жамес Р.. Фигуре скатинг: а ҳисторй, 2006 — 105-бет. ИСБН 978-0-252-07286-4. ОCЛC 59149288. 
  4. ↑ „Олймпиc Wинтер Гамес Фигуре Скатинг Ресулц“. 2013-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-январ.
  5. ↑ „Гиллис Графстрöм“ (эн). Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 2023-йил 13-сентабр.
  6. ↑ Эванс, Ҳиларй; Гжерде, Арилд; Ҳеижманс, Жероэн; Маллон, Билл „Гиллис Графстрöм“. Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом. Спорц Референcе ЛЛC. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-январ.
  7. ↑ „Ҳалл оф Фаме Мемберс“. 2011-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-январ.