Гилозоизм (юн. ҳйле — модда ва зоэ — ҳаёт) — материянинг барча турларини жонли деб ҳисоблайдиган таълимот. Материянинг барча шакллари сезиш ва фикрлаш қобилиятига эга деб билади. Терминни 1678 йилда инглиз файласуфи Р. Кедворт (1617— 88) киритган. Бундай қараш юнон фалсафаси (Иония файласуфлари, Эмпедокл, Анаксагор, Фалес), қисман стоицизм, Уйғониш даври натурфалсафаси (Б. Телезио, Ж. Бруно, Т. Парацелс), ХВИИИ аср франсуз материалистлари, жумладан, Д. Дидро дунёқараши, Ф. Шеллинг натурфалсафаси учун хос бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил