Гилтчолгич — қорақалпоқ аёлларининг зийнат буюми, тақинчоғи. Тузилиши саккиз (8 ) рақамига ўхшаш бўлиб, кумуш бўлагидан ясалади. Ўртасига қимматбаҳо тош қадалиб, атрофи оддий ҳандасий (доира) шакллар билан безатилади; унга гилт (безак сифатида ишланган калитча) тўғнаб қўйилади. Г. кўйлак ёқаси олд кесимининг пастки қисми ёки кўкрак бурмасига тақилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил