Гимений (юн. ҳймен — парда, пуст) — халтачали (дискомицетлар) ва базидияли замбуруғлар, шунингдек, баъзи лишаиниклар таналарининг устки ёки остки томонида спора ҳосил қилувчи қужайралар ёки базидиялар. Кўпчилик замбуруғ ва лишаиниклар гименийсида халтача ва базидиялардан ташқари бир ҳужайрали ва кўп ҳужайрали наслсиз парафизалар, кўпгина базидияли замбуруғларда эса бир ҳужайрали систидлар ҳам бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил