Gimnasiy
Гимнасий (юн. гймнасион) — Юнонистон шаҳарлари ва эллинистик Шаркда давлат ўқув-тарбия муассасаси. Гимнасийларнинг пайдо бўлган вақти ҳақида аниқ маълумот йўқ. Мил. ав. В—ИВ асрларда кенг тарқалган. Гимнасий аввал жисмоний машқлар билан шуғулланиладиган маскан саналган. Кейинчалик ёшларнинг мусиқий (аклий ва эстетик) ҳамда гимнастик (ахлоқий ва жисмоний) ривожланишини таъминловчи, шу билан бирга бирбирлари билан мулоқотда бўлиш марказига айланган. Гимнасийдавлат назоратидаги мактаб бўлган. Унга зодагон қулдорлар оиласининг палестра (Юнони-стондаги 12—16 ёшли болаларнинг гимнастика мактабини тугатган 16 ёшли фарзандлари қабул қилинган. Улар гимнасийда 18 ёшгача гимнастика билан шуғулланишган ҳамда адабий, фалсафий ва сиёсий таълим олишган. Гимнасийда таълим олаётган болаларнинг қанчалик чиниққан, чидамли, соғлом, жисмонан ва руҳан бақувватлиги давлат томонидан назорат қилинган. Фалсафа, адабиёт, сиёсатга доир билимларни мамлакатдаги таникли кишилар олиб боришган. Гимнасийлар ичида Платон ўз шогирдлари билан суҳбат ўтказган Академия ва Аристотел ташкил этган Ликей (қаранг Лицей) машҳур бўлган. Гимнасийни тугатган йигитлар эфебия мактабида ҳарбий билим олишган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |