Ginesey
Гинесей (юн. гйне — аёл, оикион — уй, бошпана) — гулнинг репродуктив қисми, ҳамма мевабаргчалар йиғиндиси. Бир-бири билан қўшилмаган, эркин жойлашган, ҳар бири алоҳида уруғчи ҳосил қиладиган мевабаргчалардан иборат Г. апокарп Г. деб аталади. Апокарпли Г. энг содда бўлиб, магнолия, пион ва айиқтовонлар учун хос. Баъзан Г. битта мевабаргча (уруғчи)дан иборат (мас, бурчоқдошларда). Эволюция давомида мевабаргчалар қўшилиб кетиб, 3 хил типдаги сенокарп Г. ҳосил бўлади. Ён томонлари билан ўзаро қўшилиб ўсган ёпиқ мевабаргчалар (уларнинг уруғ куртаги чоклари бўйлаб, яъни уячалар бурчагида жойлашган) синкарп Г. ҳосил қилади (лола). Синкарп Г.дан айрим мевабаргчаларнинг ажралиб чиқиши, бирок улар қирраларининг ажралиб кетмаслиги туфайли паракарп Г. ҳосил бўлади (бодринг, қовоқ, лолақизғалдоқ). Паракарп Г. бир уяли бўлиши ва уруғкуртаклари Г. деворида жойлашганлиги билан синкарп Г.дан фарқ қилади. Бошқа ҳолларда паракарп Г. бевосита апокарп Г.дан келиб чиққан. Синкарп Г. тугунчаси тўсиқларининг йўқолиб кетиши натижасида бир уяли лизикарп Г. вужудга келган. Ўзаро қўшилиб кетган бир неча мевабаргчалардан ҳосил бўлган Г. мураккаб уруғчи дейилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |