Гинкгодошлар (Гинкгоалес) -карбон давридан бошлаб учламчи даврнинг охиригача яшаган очиқ уруғли ўсимликлар синфи. Ҳоз. битта (Гинкго билоба) тури (туркуми, оиласи) сақланиб қолган. Ўзбекистон ва унга чегарадош республикалар ҳудудида Гинкго, Баиэра, Гинкгодиум, Спҳенобаиэра, Cзеканоwскиа, Пҳаэниcопсис туркумларига мансуб ўсимликларнинг барги ва генератив органларининг изи, ёғоч қолдиқлари топилган. Г. юра даврида тошкўмир ҳосил бўлишида муҳим рол ўйнаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил